Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие минимальные ставки арендной платы использовать в Ташкенте для вашего вида деятельности Как сформировать платежку и отправить отчет по ИНПСКак уплачивать налог на имущество и представлять отчетностьКак уплачивать земельный налог и представлять отчетность

Ўзбекистон БМТнинг учта тузилмаси билан ҳамкорликни кенгайтиради

17.12.2020

Читать на русском языке

 

Бу ҳақда қарор давлат раҳбари томонидан 15 декабрь куни имзоланди (15.12.2020 йилдаги ПҚ-4922-сон қарорга қаранг).

 

Гап БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), БМТ Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (ҚХРХЖ) ҳамда БМТ Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури (БООД) хусусида бормоқда. Уларнинг барчаси Италиянинг пойтахти – Римда жойлашган.

 

2020 йил ноябрь ойида Ўзбекистон яқин 2 йил муддатга ФАОнинг Европа учун Минтақавий конференцияси раиси этиб сайланган.

 

Айтиб ўтилганлар туфайли:

а) ФАО, ҚХРХЖ ва БООД билан ҳамкорликни ҳар томонлама кенгайтиришнинг устувор йўналишлари белгиланди ва тегишли “Йўл харитаси” тасдиқланди;

б) Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси штат жадвалига ўзгартиришлар киритилди:

  • элчи ўриндошлик асосида мамлакатимизнинг ФАО, ҚХРХЖ ва БООД ҳузуридаги доимий вакили этиб тайинланди. У бу сифатда Ўзбекистоннинг мазкур ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигига доир барча масалаларни мувофиқлаштиради;
  • маслаҳатчи - доимий вакил ўринбосари лавозими киритилади. Унинг мажбуриятлари жумласида -  ФАО, ҚХРХЖ ва БООД билан тизимли амалий ҳамкорликни ривожлантириш;
  • Элчихонанинг маслаҳатчи лавозими Элчихонанинг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимига ўзгартирилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Курс валют

2025-05-08
  • USD:12910.15 (+0.00) сум
  • EUR:14660.77 (+0.00) сум
  • RUB:159.78 (+0.00) сум