Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОблагается ли НДС услуга оплаты консульского сбора за клиента Что изменится с принятием нового постановления по МСФО Как оформить продажу доли ООО новому участнику Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за июль 2024 года

Ўзбекистон давлат спорт академияси ташкил этилди

31.05.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 29.05.2024 йилдаги “Ўзбекистон давлат спорт академияси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-197-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Спорт вазирлиги ҳузуридаги Олий спорт маҳорати институти негизида Ўзбекистон давлат спорт академияси (кейинги ўринларда – Академия) ташкил этилди. Академия давлат олий таълим муассасаси шаклидаги юридик шахс бўлиб, ўз фаолиятида Спорт вазирлигига ҳисобдордир. Академия битирувчиларига тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун малака сертификати 6 йилга берилади. Бундан ташқари, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Миллий кадрлар захирасига, уч йиллик иш стажига эга бўлгандан кейин — мутахассислиги бўйича раҳбарлик лавозимларига тайинланадиган истиқболли номзодлар рўйхатига киритилади.

 

Спортчиларга хорижий тиллар ва Ўзбекистон тарихини чуқурлаштирилган ҳолда ўргатиш мақсадида Академия тузилмасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ўзбекистон тарихи ва хорижий тилларни ўқитиш маркази ташкил этилади.

 

Шунингдек, қарор билан Академия тизимида давлат муассасаси шаклидаги Давлат спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ташкил этилди. У ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи, спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари аъзоларини тиббий жиҳатдан мусобақаларга тайёрлашни ташкил қилувчи давлат тиббиёт муассасаси ҳисобланади. 

 

Амалдаги юридик шахс мақоми ҳамда молиялаштириш тартиби сақланган ҳолда қуйидагилар 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Академия ҳузурига ўтказилади:

  • Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти;
  • Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда унинг тегишли филиаллари. 

 

Қуйидагилар Академиянинг асосий вазифалари:

  • спорт соҳасида натижалари юқори бўлган давлатларнинг етакчи олий спорт-таълим ташкилотлари тажрибаси асосида замонавий кадрларни тайёрлаш;
  • кадрларни тайёрлаш жараёнига хорижий тажрибаларни қўллаган ҳолда ўқув жараёнини ташкил қилиш ҳамда илмий асосланган методикаларини яратиш;
  • мусобақалар натижаларини чуқур илмий ёндашув асосида таҳлил қилиб бориш, улар натижасида спортдаги ютуқларни янада кенгайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш. 

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ўзбекистон давлат спорт академиясининг ташкилий тузилмаси;
  • Академиянинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.05.2024 йилдан кучга кирди.


Саодат Усманова