Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как перейти на НДС и налог на прибыль по расчетному пороговому показателю – читать на buxgalter.uzЧто изменится в налогообложении в 2021 году – читать на buxgalter.uzОплачивается ли «больничный», выданный частной клиникой – читать на buxgalter.uzКак не зависеть от банковского рабочего дня – читать на buxgalter.uzЕсли продавец при покупке через КПК не оформил ЭСФ и чек ККМ – читать на buxgalter.uz

Ўзбекистон фуқаролигини олиш онлайн-режимга ўтказилади

21.09.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 16.09.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини кўриб чиқишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 557-сон қарори қабул қилинди.

 

ИИВ, ТИВ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда ДХХ "Паспорт-виза" автоматлаштирилган ахборот тизими мажмуасини модернизация қилиш орқали "E-Fuqaro" Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги масалаларига оид идоралараро маълумотлар базасини жорий этди. У тегишли давлат органлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни таъминлаш, ҳужжатларни ва маълумотларни киритиш, ҳисобга олиш ҳамда мониторинг қилиш мақсадида шакллантирилган.

 

Ушбу маълумотлар базаси асосида энди:

  • фуқаролик масалалари бўйича аризаларни қабул қилиш ва уларни кўриб чиқиш билан боғлиқ тартиб-таомиллар автоматлаштирилади;
  • фуқаролик масалалари бўйича тушган аризалар идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўртасида кўриб чиқилади ҳамда уларга тегишли муносабат билдирилади;
  • фуқароликка қабул қилиш, уни тиклаш, ундан чиқиш ва уни йўқотиш бўйича ягона маълумотлар базаси шакллантирилади.

"E-Fuqaro" маълумотлар базасига маълумотлар киритиш ҳамда идоралараро ўзаро электрон ҳамкорлик орқали айирбошланадиган маълумотлар схемаси тасдиқланди. Шунингдек, "E-Fuqaro" ИМБни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

 

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш, ундан чиқиш ҳақидаги аризалар реал вақт режимида "E-Fuqaro" орқали қабул қилинади.

 

ИИВга ДХХ, Мудофаа вазирлиги, ТИВ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, ДСҚ, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда алмашинадиган маълумотларни янгилаб бориш, олиш ва беришда фойдаланиладиган ахборот тизимларини "E-Fuqaro" ИМБ билан ўзаро мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш юкланди.

 

ИИВ Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда фуқаролик масалалари бўйича аризаларни кўриб чиқиш учун зарур бўлган давлат божи тўловлари, давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун давлат божлари ва йиғимлари тўланишини "Электрон ҳукумат"нинг ягона биллинг тизими орқали таъминлаш юклатилди.

 

2021 йил 1 январга қадар Ўзбекистон ҳудудида фуқаролик масалалари бўйича мурожаатларни ЯИДХП орқали бериш механизми жорий этилади. Хорижда доимий истиқомат қилаётган шахслар эса ТИВ сайтида жойлаштирилган интерактив консуллик хизмати орқали кейинчалик шахсан келиб мурожаат қилиш шартини инобатга олган ҳолда мурожаат қилишлари мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.09.2020 йилдан кучга кирди.

 

Мирёқуб Ҳайдаров.