Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как учесть поступление ТМЗ по договору товарного займа Земельный налог при платных услугах ННО Сырье взаймыНовые типы ЭСФ: что важно не упустить бухгалтеру

Ўзбекистон фуқаролигини олиш: янги қоидалар

17.03.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 11.03.2021 йилдаги ПФ-6185-сон Фармони билан қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:

  • Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалалари бўйича ҳужжатларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ва қарор қабул қилишнинг янгиланган тартиби;
  • шахсни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига умумий, соддалаштирилган (ватандошлар) ва алоҳида тартибда (Президентнинг ташаббуси билан) қабул қилиш масалалари;
  • фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан фуқароликни тан олиш тартиб-таомиллари;
  • фуқаролик масалалари бўйича ҳужжатларни «Е-Fuqaro» идоралараро базаси орқали кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари;
  • фуқаролик масалалари бўйича илтимоснома ва аризаларни қабул қилмаслик асослари.

 

Фуқаролик масалалари юзасидан илтимоснома ва аризалар қуйидагилар томонидан топширилади:

  • Ўзбекистонда яшаб турган шахс томонидан – доимий яшаш жойидаги ички ишлар органига;
  • Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида яшовчи шахс томонидан – Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаси, шунингдек дипломатик ваколатхонасининг консуллик бўлимига.

 

Фуқароликка соддалаштирилган тартибда қабул қилиш ҳақидаги илтимоснома шахснинг вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган ички ишлар органига топширилиши мумкин.

 

Ота-онаси ёки улардан бирининг фуқаролиги ўзгарганда уларнинг илтимосномасига кўра, 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган боланинг фуқаролиги фақат унинг ёзма розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.

 

Фуқаролик масалалари юзасидан қабул қилинган илтимосномалар ёки аризалар фуқаролик масалаларига оид «Е-Fuqaro» идоралараро маълумотлар базасида (кейинги ўринларда – «E-Fuqaro» ИМБ) рўйхатдан ўтказилади.

 

Илтимосномани қабул қилган масъул ходим 3 иш куни ичида илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлигини ва тўғри расмийлаштирилганлигини ўрганиб чиқади ҳамда сўровномага ўзининг лавозимини кўрсатган ҳолда имзо қўяди. Тақдим этилган барча ҳужжатлар кетма-кетликда материалга тикилади ва уни расмийлаштираётган ходимнинг имзоси билан тасдиқланган ҳолда ҳужжат ички рўйхати тузилади.

 

Сўровномада кўрсатилган маълумотлар 3 иш куни ичида «Е-Fuqaro» ИМБга киритилади, материаллар эса Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармаларига юборилади. Сўнгра масъул ходим 10 иш куни ичида маълумотлар «Е-Fuqaro» ИМБга тўғри киритилганлигини текширади, шахсга нисбатан текширув талабномасини шакллантириб, манфаатдор вазирлик ва идораларга юборади. Улар, ўз навбатида, фуқароликни қабул қилишга тўсқинлик қилувчи материалларнинг мавжудлиги ёки йўқлигини кўриб чиқиб, «Е-Fuqaro» ИМБга маълумот киритиш орқали муносабат билдиради.

 

«E-Fuqaro» ИМБда текширувдан ўтиб, якунланган талабномага мувофиқ текширув варақаси чоп этилади. Материаллар ва текширув варақаси асосида бир ойлик муддатда хулоса тайёрланади ҳамда ички ишлар вазири ёки унинг ўринбосарларидан бири томонидан тасдиқланади. Текширув варақаси ва хулоса келиб тушган материалга илова қилиниб, умумлаштирилган ахборот-маълумотнома билан бирга кўриб чиқиш учун Президент ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича комиссияга юборилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.03.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.