Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли учесть убытки прошлых лет в период карантина – читать на buxgalter.uzНалоговые льготы для малого бизнеса с учетом №УП-5996 – читать на buxgalter.uzЧто делать, если офисы снова «закроют» - читать на buxgalter.uzЧто делать, если «дебиторка» мешает исполнить обязательства – читать на buxgalter.uzРешить проблему «опаздывающих» ЭСФ можно в договоре с контрагентом – читать на buxgalter.uz Календарь главбуха: чек-лист на июнь – читать на buxgalter.uz

Ўзбекистон Халқаро ислом савдо-молиявий корпорациясига киради

28.05.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2019 йилдаги «Ислом тараққиёт банки гуруҳи ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 428-сон қарори эълон қилинди.

 

Маълумот учун: Президентнинг 5.03.2019 йилдаги «Ислом тараққиёт банки гуруҳи ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4224-сон қарори билан мазкур ташкилотлар билан ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар режаси («Йўл харитаси») тасдиқланган.

 

Кўзланган мақсадларни амалга ошириш учун 4 та дастурий ҳужжат тасдиқланди.

 

Ислом тараққиёт банки гуруҳи (ИТБ) ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари (АМГ) билан ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича Ҳаракатлар режаси («Йўл харитаси»)да 26 та тадбирни амалга ошириш назарда тутилган. Халқаро ислом савдо-молиявий корпорацияси ҳамда Ислом инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурта қилиш корпорациясига кириш бўйича ички давлат тартиботлари якунланиши лозим.

 

ИТБ билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича бошқа тадбирлар қаторида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун «Алоқабанк» АТБ орқали $10 миқдорида Ислом хусусий секторни ривожлантириш корпорациясининг молиялаштириш линияси жалб этилиши ҳам назарда тутилган. АМГ билан ҳамкорликни ривожлантириш тадбирлари сирасида эса – ИТБ, Қувайт араб иқтисодий ривожланиш жамғармаси, ОПЕК жамғармаси, Абу-Даби ривожлантириш жамғармаси ва Саудия тараққиёт жамғармаси иштирокида Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш. 

 

Бундан ташқари, қуйидагиларда соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим, сув таъминоти тизимини, йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда арзон уй-жойлар қуриш лойиҳалари назарда тутилган:

  • 2021 йилгача мўлжалланган ИТБ билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича тадбирларда;
  • ИТБ ва АМГ жамғармалари билан биргаликда амалга ошириш таклиф этилаётган истиқболли инвестиция лойиҳалари рўйхатларида.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.05.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.