Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Эркин ГАДОЕВ дал практические рекомендации по переходу на новую ставку НДС - читать на buxgalter.uzВ Узбекистане внедрят риск-ориентированный подход к налоговым проверкам - читать на buxgalter.uzМожно ли простить долг по импортному контракту без налоговых последствий - читать на buxgalter.uzГлавбухов обяжут предупреждать о своем увольнении за месяц - читать на buxgalter.uzКак скорректировать переходящие контракты в связи со снижением ставки НДС - читать на buxgalter.uzСоздается электронная система возврата излишне уплаченных сумм по НДС - читать на buxgalter.uzДля кого и по каким товарам отменяются льготы по НДС - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру до 25 октября - читать на buxgalter.uz

Ўзбекистон Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилотига аъзо бўлди

28.08.2019

Читать на русском языке

 

Давлатимиз 2001 йил 3 апрелда Парижда тузилган халқаро Битимни ратификация қилди (26.08.2019 йилдаги ЎРҚ-553-сон).

 

Аслида ташкилот тарихи узоқ йилларга бориб тақалади. Испания, Франция, Греция, Венгрия, Италия, Люксембург, Португалия ва Тунис ҳукуматлари 1924 йилда Халқаро вино Бюросини ташкил этишган. 1958 йилда у Халқаро узумчилик ва виночилик Бюроси деб, 2001 йилда эса, тегишинча, Парижда (Францияда) штаб-квартирасига эга Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилоти деб қайта номланган. 

 

Бу узумчилик, виночилик, виноматериаллар, узум, майиз ва бошқа узумчилик маҳсулотлари асосида ичимликлар ишлаб чиқариш соҳасида тан олинган нуфузли илмий-техник характердаги ҳукуматлараро ташкилотдир. Ташкилотга 47 та мамлакат кирган, уларнинг вино ишлаб чиқаришдаги улуши 88%га тенг.

 

Ташкилот қуйидагича тузилмага эга. Олий орган Бош Ассамблея ҳисобланади, унинг таркибига аъзо давлатлар томонидан тайинланган делегатлар киради. Бош ассамблея ўз ваколатларининг бир қисмини Ижро этувчи қўмитага бериши мумкин, унинг таркибига ҳар бир аъзо давлатдан биттадан делегат киритилган. Ташкилот президенти ва вице-президенти комиссиялар ва кичик комиссиялар раислари билан бир қаторда Регламент бўйича қўмитага киритилган. Улар турли давлатлар фуқароларидир. Илмий фаолият Илмий-техник қўмита томонидан мувофиқлаштирилади. Бош директор ташкилот ичидаги ишлар, ходимларни танлаш ва уларни бошқаришга масъулдир.

 

Делегатлар сонидан қатъи назар ҳар бир давлат иккита базавий овозга эгадир. Бироқ бу овозларга узумчилик ва виночилик секторида мамлакат ўрнини белгилайдиган, мунтазам равишда қайта кўриб чиқиладиган коэффициентдан келиб чиққан ҳолда овозлар қўшилади. Умумий, илмий-техник, иқтисодий ва юридик масалалар, комиссиялар ва кичик комиссияларни ташкил этиш ва ишларини тўхтатиш масалалари бўйича резолюция консенсус усулда қабул қилинади. Бунга эришишга муваффақ бўлинмаган ҳолларда, маслаҳатлар ва овоз беришлар ёрдам бермаганда, навбатдаги овоз бериш жараёни кўпчилик овози тамойили бўйича ўтказилади, яъни: 2/3 қўшув бир овоз, бунда ҳар бир аъзо фақат битта овозга эга бўлади.

 

Ўзбекистоннинг аъзолар қаторига кириши маҳаллий виночиликнинг ривожланишига, вино маҳсулотини миллий бренд остида илгари суришга ва винонинг халқаро бозорларга экспорт қилинишига имконият яратади. Аъзолик ва бошқа бадаллар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узумчилик ва виночиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади.

 

Қонун Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.08.2019 йилдан кучга кирди.


Олег Заманов.