Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
До 25 сентября надо сдать три отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uzЧто еще нужно знать бухгалтеру при переходе на электронные счета-фактуры - читать на buxgalter.uzКого обследуют за III квартал - читать на buxgalter.uzЧто делать, если главбух уволился и не вернул ЭЦП - читать на buxgalter.uzКакие льготы есть по НДС при лизинге - читать на buxgalter.uz

Ўзбекистон интеллектуал мулк соҳасидаги халқаро ҳужжатларга қўшилди

20.02.2019

Читать на русском языке

 

Давлатимиз халқаро тусга эга бўлган учта ҳужжатга қўшилди.

 

Бунда қуйидагилар ҳақида сўз бормоқда:

 

 

  • Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг ижролар ва фонограммалар бўйича шартномаси (Женева, 1996 йил 20 декабрь) – 16.02.2019 йилдаги ЎРҚ–519-сон Қонунга мувофиқ (19.02.2019 йилдан кучга кирди);

 

  • Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг муаллифлик ҳуқуқи бўйича шартномаси (Женева, 1996 йил 20 декабрь) – 16.02.2019 йилдаги ЎРҚ–520-сон Қонунга мувофиқ (19.02.2019 йилдан кучга кирди).

 

Маълумот учун: Ўзбекистонда умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормалари устувор саналади. Ушбу нормалар давлат миқёсида тўлақонли амалга оширилиши учун аксарият қоидалар миллий қонунчиликка имплементация қилинади. Ҳуқуқий конструкцияларнинг нормал ишлаши, шу жумладан уларни бузганлик учун санкциялар қўллаш билан таъминланади. Хусусан, мамлакатимизда муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларининг бузилиши қонун билан таъқиб қилинади (ЖКнинг 149-моддасига қаранг).

 

Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, давлатимиз раҳбари 8 февралдаги қарори билан интеллектуал мулк соҳасидаги бошқарув тизимини ислоҳ қилиб, янги тартиботни жорий этган. Бу ҳақда илгари батафсил ёзган эдик.

 

Ҳужжатлар расмий манбаларда эълон қилинган ва кучга кирган.

 

Олег Заманов.