Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ўзбекистон МДҲ доирасидаги яна иккита ҳужжатга қўшилди

08.01.2020

Читать на русском языке

 

Бу Президентнинг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4547-сон ва ПҚ-4548-сон қарорларида баён этилган.

 

Қуйидаги халқаро шартномалар тўғрисида сўз бормоқда:

  • 2006 йил 28 ноябрь куни Минск шаҳрида МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг гуманитар ҳамкорлик бўйича кенгаши тўғрисидаги битим. Ўзбекистон маданият вазирлиги ушбу ҳужжатни амалга оширишда масъул, ваколатли орган ҳисобланади;
  • 2008 йил 10 октябрь куни Бишкек шаҳрида МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг ҳудудлараро ва чегара олди ҳамкорлиги бўйича кенгаши тўғрисидаги битим. Ушбу ҳужжатнинг Ўзбекистонда амалга оширилиши учун Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (ваколатли орган) масъулдир.

 

Мамлакатимиз ТИВ мазкур халқаро шартномалар кучга кириши учун Ўзбекистон томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳақидаги тегишли билдиришномани депозитарийга юборади.

 

Ҳукумат ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга кирганидан кейин давлатимизнинг мажбуриятлари бажарилиши устидан назорат юритишлари лозим.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган. 

 

Олег Заманов.