Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:12 дел для главбуха до конца 2021 года 12 НПА, повлиявших на «коммерческую» медицину в 2021 году Как подстроиться под последние нововведения в чеках онлайн-ККТ Как без ошибок отразить данные онлайн-ККТ в персональном кабинете налогоплательщика и расчете по налогу

Ўзбекистон «қуруқлик портлари» тўғрисидаги битимга қўшилди

06.10.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 5.10.2021 йилдаги БМТ Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссиясининг «Қуруқлик портлари» тўғрисидаги ҳукуматлараро битимига Ўзбекистоннинг қўшилиши ҳақидаги ПҚ-5256-сон қарор имзоланди.

 

2013 йил 1 майда Бангкокда тузилган Битимнинг асосий мақсади Осиё ва Тинч океани минтақаси мамлакатларининг халқаро аҳамиятга эга «қуруқлик портлари» тармоғини ривожлантириш сиёсатини мувофиқлаштиришдан иборатдир.

 

Халқаро аҳамиятга эга «қуруқлик порти» деганда бир ёки ундан ортиқ транспорт турлари билан боғланган, қайта ишлаш, вақтинча сақлаш ва халқаро савдо жараёнида ташилаётган юкларни қонуний талабларга кўра кўрикдан ўтказишда ҳамда тегишли божхона назорати функциялари ва расмийлаштиришни амалга оширишга мўлжалланган логистик марказга эга мамлакат ҳудудларидаги жой тушунилади.

 

Битимда халқаро аҳамиятга эга «қуруқлик портлари» рўйхати, шунингдек уларни ривожлантириш ва улардан фойдаланиш тартиб-таомиллари белгиланган.

 

Транспорт вазирлиги мазкур шартномани амалга ошириш юзасидан ваколатли орган этиб белгиланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Курс валют

2021-11-29
  • USD:10777.04 (+0.00) сум
  • EUR:12140.34 (+0.00) сум
  • RUB:142.21 (+0.00) сум