Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как поменять систему оплаты труда на предприятии Меняется процедура выдачи чека онлайн-ККТ при расчетах «пластиком». Как подготовиться Что делать, если выходят системные ошибки в Расчете по НДС Как купить и зарегистрировать в налоговых органах онлайн-ККМ или виртуальную кассу Какие 19 услуг можно получить от таможенников через ЕПИГУ

"Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси" кўкрак нишони таъсис этилди

12.05.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.2021 йилдаги 285-сон қарори билан "Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси" кўкрак нишони таъсис этилди.

 

Тасдиқланган низомга мувофиқ, мазкур кўкрак нишони билан мамлакатимиз ўрмон хўжалиги соҳасини ривожлантириш, ўрмонларни муҳофаза қилиш, сақлаш ва кўпайтириш, улардан оқилона фойдаланиш борасида салмоқли натижаларни қўлга киритаётган фуқаролар тақдирланади. Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

 

Кўкрак нишони билан тақдирлаш низом билан тасдиқланган схемага мувофиқ амалга оширилади. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодлар бўйича таклифлар (номзод ҳақида маълумотнома, унинг сўнгги уч йил давомида ўрмончилик соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширган ишлари акс эттирилган тавсифнома) Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига ҳар йили 1 февралга қадар тақдим этилади.

 

Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш комиссияси томонидан номзодларнинг тегишли ҳужжатлари ўрганилиб, ҳар йили 1 мартга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.

 

Кўкрак нишони ҳар йили 21 март - Халқаро ўрмончилар куни арафасида топширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.05.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.