Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли учесть убытки прошлых лет в период карантина – читать на buxgalter.uzНалоговые льготы для малого бизнеса с учетом №УП-5996 – читать на buxgalter.uzЧто делать, если офисы снова «закроют» - читать на buxgalter.uzЧто делать, если «дебиторка» мешает исполнить обязательства – читать на buxgalter.uzРешить проблему «опаздывающих» ЭСФ можно в договоре с контрагентом – читать на buxgalter.uz Календарь главбуха: чек-лист на июнь – читать на buxgalter.uz

Ўзбекистон ШҲТ доирасида медиаҳамкорлик шартларини қабул қилди

27.02.2020

Читать на русском языке

 

Президент томонидан ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди (26.02.2020 йилдаги ПҚ-4619-сон қарорга қаранг).

 

Ҳужжат 2019 йил 14 июнь куни Бишкек шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг кенгаши йиғилишида имзоланган.

 

Уни имзолаган мамлакатлар – Ҳиндистон, Қозоғистон, ХХР, Қирғизистон, Эрон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон қуйидаги мақсадларда биргаликда саъй-ҳаракат қиладилар:

  • ахборотни кенг ва ўзаро тарқатиш учун қулай шароитлар яратиш;
  • ОАВ фаолият кўрсатиши масалалари бўйича давлатлараро ҳамкорликни мустаҳкалаш;
  • теле- ва радиодастурлар ва кўрсатувларни трансляция қилишда бир-бирига ўзаро кўмак бериш;
  • аккредитация қилинган журналистларга ўзларининг касбга доир вазифаларини бажаришлари, жумладан касбий муносабатларини ўрнатиштишлари ва ахборот материаллари, телевизион репортажлар тайёрлашда ёрдам бериш, шунингдек ўз ҳудудида хорижий мухбирлик пунктлари ишига кўмаклашиш;
  • тажриба ва мутахассислар билан алмашишни рағбатлантириш, кадрлар тайёрлашда ўзаро кўмак бериш, шу соҳадаги таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш;
  • шу соҳани ҳуқуқий тартибга солиш соҳасида ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш, ўз давлатлари ҳудудида рўйхатдан ўтказилган медиага тааллуқли статистика ва бошқа маълумотлар билан алмашиш.

 

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.