Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

«Ўзбекистон темир йўллари” АЖ кўмир тармоғига мутасаддилик қилади

27.07.2017

 

Президентнинг 26.07.2017 йилдаги ПҚ-3147-сон қарори билан «Ўзбекистон темир йўллари” АЖ  таркибига ўтказилган “Ўзбеккўмир” АЖнинг бош вазифалари, кейинги ишларининг йўналишлари ва тузилмаси тасдиқланди.  Бу ҳақда давлат раҳбари сайтида хабар берилади.

 

“Ўзбеккўмир” АЖ ва “Шарғункўмир” АЖ «Ўзбекистон темир йўллари” АЖ  таркибига ўтди. Унинг ижро этувчи аппарати тузилмасида саноат ишлаб чиқариши масалалари бўйича бошқарув раиси ўринбосари лавозими жорий этилди.

 

Қарор билан “Ўзбеккўмир” АЖнинг ташкилий тузилмаси ва унинг ижро этувчи аппарати тузилмаси (бошқарув ходимлари – 57 бирлик), шунингдек асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари тасдиқланди.

 

Шунингдек, маҳсулотларни сотиш ва етказиб бериш бўйича ягона корхона «Ко'mir ta’minot» МЧЖ ташкил этилди, “Ўзбеккўмир” АЖнинг мавжуд ҳудудий дистрибьютерлик марказларининг унитар корхоналари эса унинг филиалларига айлантирилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов,

экспертимиз.