Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ўзбекистон товарларини экспорт қилиш учун Россияда логистика маркази ташкил этилади

12.06.2018

Читать на русском языке

 

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 7.06.2018 йилдаги «Инвестстрой» ОАЖ фаолиятини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 430-сон қарорида назарда тутилган.

 


 

Таҳририятдан: мазкур ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан «ЎзР қонун ҳужжатлари» АҚТга жамланган. Намойиш версиясини бу ерда кўчириб олишингиз мумкин (32,1 МБ). 


 

Бухоро вилояти ҳокимлиги ва «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК Россия Федерациясидаги (Владимир шаҳри) «Инвестстрой» ОАЖнинг ишлаб чиқариш майдонлари негизида логистика марказини ташкил этиш лойиҳасини ишлаб чиқмоқдалар. Мақсад – Ўзбекистон товарлари, шу жумладан мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ошириш. Шу муносабат билан давлатимизнинг «Инвестстрой» ОАЖдаги 60% миқдоридаги акциялари пакети бўйича акциядор ҳуқуқлари Бухоро вилояти ҳокимлигига (тасарруф этиш ҳуқуқисиз) берилади.

 

Маълумот учун: «Инвестстрой» ОАЖ – 1992 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси бўлиб, асосий фаолият тури ўзига тегишли ёки ижарага олинган яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулкни ижарага бериш ва бошқариш ҳисобланади. Шунингдек компания сабзавотлар ва қўзиқоринларга қайта ишлов бериш ва уларни консервалаш, зираворлар ва доривор қўшимчалар ишлаб чиқариш, улгуржи савдо ва юк ташиш билан шуғулланади.

 

Яқин орада бошқа ишлар қатори, мавжуд бино, иншоотлар реконструкция қилиниши ва янги омборхона, совутиш хоналари қурилишини назарда тутувчи логистика марказини ташкил этиш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқилади. Шунингдек логистика марказини ташкил этиш лойиҳаси ҳисобга олинган ҳолда «Инвестстрой» ОАЖнинг самарадорлигини ошириш бўйича бизнес-режа қабул қилинади.

 

Лойиҳа маҳаллий бюджетни ортиқ даражада бажаришдан олинган даромадлар ҳисобига молиялаштирилиб, кейинчалик маблағлар Ўзбекистоннинг компания устав капиталидаги улушини оширишга йўналтирилади.

 

Ўзагроэкспорт олдиндан тўлов тўламасдан, аккредитив очмасдан ёхуд банк кафолатини расмийлаштирмасдан туриб мева-сабзавот маҳсулотларини «Инвестстрой» ОАЖ манзилига экспорт қила олади. Компания махсус рўйхатга киритилиши натижасида ана шунга эришилди. Мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш бўйича логистика марказини ташкил этиш учун ишлаб чиқариш майдонларига эга бўлган, устав капиталида Ўзбекистон улуши 50% ва ундан ортиқни ташкил этадиган хорижий компаниялар ҳам келгусида унга киритилиши мумкин.   

 

Эслатиб ўтамиз, 3 та асосий мезон: фаолиятни амалга ошириш муддати (савдо соҳасида камида 3 йил), йиллик товар обороти (камида 1 млн АҚШ доллари) ва савдо шохобчалари сони (камида 20 та) бўйича мувофиқ келувчи етакчи хорижий импорт қилувчи ташкилотлар рўйхатдан ўрин олган.

  

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.06.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_