Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие льготы по НДФЛ доступны по ипотечным кредитам Как получить доступ к базам данных госорганов Как трактовать бонусы за привлечение клиентов Как не получить штраф за отсутствие цифровой маркировки Как рассчитать НДФЛ и ИНПС за сентябрь 2022 года

Ўзбекистонда АХС қандай қўлланилади

13.04.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 11.04.2022 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 171-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4.08.2021 йилдаги «Аудиторларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5210-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Низомда қуйидагилар назарда тутилади:

  • аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш учун Халқаро бухгалтерлар федерацияси билан битим тузиш;
  • аудитнинг халқаро стандартлари матнини давлат тилига таржима қилиш;
  • аудитнинг халқаро стандартларини аудиторлар, экспертлар ва ушбу стандартлардан бошқа фойдаланувчилар, илмий жамоатчилик вакиллари билан муҳокама қилиш;
  • аудитнинг халқаро стандартларининг давлат тилидаги матни аудитнинг халқаро стандартларининг инглиз тилидаги матнига мувофиқлигини комиссия томонидан кўриб чиқиш тартиби;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудитнинг халқаро стандартларини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

 

Молия вазирлигига аудитнинг халқаро стандартларини давлат тилига таржима қилишда аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек 2022 йил 1 ноябрга қадар аудитнинг халқаро стандартлари бўйича бепул ўқитиш таълим платформасини яратиш чораларини кўриш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.04.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.