Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Нужно ли уже сейчас вносить в ЕНСТ данные действующих трудовых договоров - читать на buxgalter.uzКак комиссионеру заполнить электронный счет-фактуру - читать на buxgalter.uz27 актуальных вопросов по переходу на ЭСФ - читать на buxgalter.uzКогда отменят запрет на бартер - читать на buxgalter.uzКакую ставку НДС применить к импортному контракту на оказание услуг, исполненному в октябре - читать на buxgalter.uzОблагается ли беспроцентный заем, полученный от нерезидента - читать на buxgalter.uzКогда можно воспользоваться льготами по онлайн-ККМ и виртуальным кассам - читать на buxgalter.uzКак правильно «читать» карточки лицевых счетов - читать на buxgalter.uz

Ўзбекистонда болалар ва аёллар ҳолати мониторинг қилинади

29.07.2019

Читать на русском языке

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2019 йилдаги “2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида мультииндикатор кластер кузатувларини ўтказиш тўғрисида”ги 625-сон қарорида назарда тутилган.

 

«Ўзбекистон Республикасида мультииндикатор кластер кузатуви» лойиҳасини амалга ошириш бўйича Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (ЛБМА), Давлат статистика қўмитаси ва БМТ Болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси  ўртасида уч томонлама келишув имзоланди.

 

Шу муносабат билан қабул қилинган қарор билан 2020-2021 йилларда мультииндикатор кластер кузатувини ўтказиш учун Миллий соҳалараро мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби тасдиқланди, қуйидагилар унинг вазифалари этиб белгиланди:

  • глобал «Multiple Indicator Cluster Survey» (MICS) дастури талабларига мувофиқ кузатувга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
  • кузатув ўтказиш учун ваколатли орган ҳамда давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириб бориш;
  • глобал MICS дастурининг умумий тавсияларига мувофиқ кузатув режаси, бюджети ва саволномаларини тасдиқлаш.

 

Шунингдек, ҳужжат билан кузатув ўтказиш схемаси тасдиқланди.

 

Давлат статистика қўмитаси тадбирни ўтказиш ва қуйидаги вазифаларни амалга ошириш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди:

  • кузатилиши лозим бўлган уй хўжаликлари сони ва рўйхатини шакллантириш;
  • кузатув режаси, бюджети ва саволномаларини ишлаб чиқиш, уларни жойларда ўтказиш;
  • тадбир билан боғлиқ масалаларни ишлаб чиқиш ва ҳал этиш учун экспертларни, шу жумладан халқаро экспертларни жалб этиш;
  • саволномаларни тўлдириш бўйича интервьюерлар учун йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва кузатув ўтказиш учун мутахассисларни тайёрлаш бўйича ўқув тренинглар ташкил этиш.

 

Тадбирни ўтказиш ва натижаларини қайта ишлашга жалб қилинган шахслар учун асосий иш жойидаги иши (лавозими) ва ўртача иш ҳақи миқдори сақланади.

 

Кузатувда иштирок этадиган ходимларга болаларнинг иммунизация ҳолатини ўрганиш мақсадида оилавий поликлиникаларда 5 ёшгача бўлган болаларнинг индивидуал тиббий карталаридан фойдаланиш учун шароит яратиб берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.07.2019 йилдан кучга кирди.

 

Константин Мосин.