Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли простить долг по импортному контракту без налоговых последствий - читать на buxgalter.uzГлавбухов обяжут предупреждать о своем увольнении за месяц - читать на buxgalter.uzКак скорректировать переходящие контракты в связи со снижением ставки НДС - читать на buxgalter.uzСоздается электронная система возврата излишне уплаченных сумм по НДС - читать на buxgalter.uzДля кого и по каким товарам отменяются льготы по НДС - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру до 25 октября - читать на buxgalter.uzОблагаются ли НДС услуги консультанта-нерезидента, оказанные по договору ГПХ - читать на buxgalter.uz

Ўзбекистонда ЭИЗ ва КСЗ бошқарувининг янги тизими жорий этилади

27.10.2017

Президентнинг 25.10.2017 йилдаги ПҚ–3356-сон «Эрқин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 

ЭИЗ ва КСЗ бошқарувининг янги тизими 1.12.2017 йилдан жорий этилади. У қуйидагиларнинг янгиланган тартибини кўзда тутади:

  • инвестиция лойиҳаларини саралаб олиш;
  • ер участкаларини тақдим этиш;
  • хомашё ва материалларни олишни таъминлаш;
  • ЭИЗда жойлашадиган тадбиркорлик субъектларига кредит ресурсларини ажратиш.

 

Кўрсатилган санагача ҳудадларнинг мавжуд минерал-хомашё, ер, сув, қишлоқ ресурслари, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳияти, экологик шароитларини инобатга олган ҳолда ҳар бир ЭИЗнинг соҳавий ихтисослашуви аниқланади. Икки ой муддатда ҳар бир ЭИЗга уларнинг соҳаларга оид ихтисослашувини инобатга олган ҳолда хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича «йўл ҳариталари» ишлаб чиқилади.

 

ЭИЗ ва КСЗ фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий комиссиялар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ЭИЗ ва КСЗ фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича маъмурий кенгашлар тарзида қайта тузилди. Уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш билан янги тузилган Республика кенгаши шуғулланади.

 

ЭИЗ иштирокчиларига қўшимча имкониятлар берилган. Хусусан, уларга қуйидагиларга рухсат этилган:   

  • давлат ихтиёрида бўлган тўхтаб турган корхона ва мол-мулкни “нуль” киймати бўйича инвестицион мажбуриятларни олган ҳолда сотиб олиш;
  • ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарур бўлган биржа товарларни (хомашё, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр маҳсулотлар) тўғридан-тўғри шартномалар бўйича бозор нархида сотиб олиш;
  • Инвестициялар бўйича давдат қўмитасида экспертизадан ўтказмасдан импорт шартномалари тузиш. Бу имконият 1.11.2017 йилдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари – устав капиталларида давлат улуши бўлмаган, банклар томонидан Тикланиш ва Тараққиёт жамғармасининг кредит линиялар ҳисобига молиялаштириладиган ЭИЗ иштирокчиларига берилади.

 

Бундан ташқари, «Навоий», «Ангрен», «Жиззах» ЭИЗ ва янги тузилган ЭИЗ дирекциялари зоналар фаолият юритадиган барча давр учун солиқ ва бошқа давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлардан озод этилади.

 

1.03.2018 йилдан бошлаб инвесторларга ЭИЗ, инвестицион лойиҳалар ва бошқа хизматлар ҳақида маълумотлар еткзилишини таъминловчи Ўзбекистон Республикаси ЭИЗ ва КСЗ ягона порталини тузиш режалаштирилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 25.10.2017 йилда кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   

 

 

 

Ленара Хикматова.