Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли выставить ЭСФ при оплате корпоративной картой Сколько дней отдохнем в декабре 2025 года Как оплачивать труд при вахтовом методе работы Как оплачивать труд при вахтовом методе работы

Ўзбекистонда "Enterprise Uzbekistan" рақамли технологиялар халқаро маркази очилади

28.11.2025

Читать на русском языке

Президент 26.11.2025 йилдаги ПФ-233-сон Фармонни имзолади, унга мувофиқ республикада Рақамли технологиялар халқаро маркази – "Enterprise Uzbekistan" ташкил этилмоқда.

 

Ташаббус Ўзбекистонни минтақадаги асосий IT-хаблардан бирига айлантиришга қаратилган. Марказ катта миқдордаги инвестицияларни жалб қилиши, маҳаллий юқори технологик компаниялар ривожига туртки бериши, профессионал кадрлар тайёрлаш учун замонавий шароитлар яратиши керак.

 

Марказ резидентлари нима билан шуғулланади

 

"Enterprise Uzbekistan" ҳудудида бир нечта истиқболли йўналишлар бўйича фаолият юритишга рухсат берилади:

• рақамли технологиялар соҳасида дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, консалтинг ва аутстаффинг;

• масофавий аутсорсинг хизматларини, шу жумладан BPO хизматларини тақдим этиш;

• видео ўйинлар ва рақамли контент яратиш  –  графикадан тортиб видео ва аудио ишлаб чиқаришгача;

• сунъий интеллект технологиялари асосида маҳсулотлар ишлаб чиқиш.

 

Махсус ҳуқуқий режимли алоҳида ҳудуд

 

Марказга махсус ҳуқуқий режимга эга бўлган алоҳида ҳудуд ажратилади. У Англия ва Уэльс ҳуқуқининг тамойиллари ва меъёрларига, шунингдек, дунёнинг етакчи молия марказлари стандартларига асосланади  –  бу хорижий инвесторлар ва халқаро ҳамкорларнинг ишончини ошириши керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.11.2025 йилдан кучга кирди.