Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОблагается ли НДС услуга оплаты консульского сбора за клиента Что изменится с принятием нового постановления по МСФО Как оформить продажу доли ООО новому участнику Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за июль 2024 года

Ўзбекистонда футзал бўйича чемпионат қандай ташкил этилади

31.05.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 28.05.2024 йилдаги “2024 йилги футзал бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-195-сон қарори қабул қилинди.

 

Андижон, Бухоро ҳамда Тошкент шаҳарларида 2024 йил 14 сентябрь – 6 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш, уни юқори даражада ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида Ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди. Унинг вазифалари:

  • масъул давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • ўтказиладиган жойларни замонавий техник ва телекоммуникация ускуналари билан жиҳозлаш;
  • маданий тадбирлар ва саёҳатни ташкил этиш;
  • Жаҳон чемпионати иштирокчиларининг Ўзбекистонга келиб-кетиши, уларга виза расмийлаштирилиши, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш масалаларини мувофиқлаштириш ва бошқалар.

 

Жаҳон чемпионати доирасида амалга ошириладиган харажатлар йўналиши белгиланди:

  • Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
  • Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
  • Андижон, Бухоро, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан.

 

Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахсларни идентификацияловчи ва чипталарни замонавий технологиялар (QR-код) ёрдамида рўйхатга олувчи ва текширувчи махсус онлайн платформа ишлаб чиқилади.

 

Бундан ташқари, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга  2024 йил август – октябрь ойларида Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахслар, шунингдек, чемпионат ўйинларига чипталари мавжуд бўлган хорижий ва маҳаллий мухлислар учун темир йўл чипталарига 50 фоиз миқдорида чегирмалар жорий қилиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.05.2024 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова