Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
До 25 сентября надо сдать три отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uzЧто еще нужно знать бухгалтеру при переходе на электронные счета-фактуры - читать на buxgalter.uzКого обследуют за III квартал - читать на buxgalter.uzЧто делать, если главбух уволился и не вернул ЭЦП - читать на buxgalter.uzКакие льготы есть по НДС при лизинге - читать на buxgalter.uzКак внедрение онлайн-ККМ и виртуальных касс повлияет на бухучет - читать на buxgalter.uz

Ўзбекистонда иккита йирик маданий тадбир бўлиб ўтади

27.02.2019

Читать на русском языке

2019 йил августда «Шарқ тароналари» XII мусиқа фестивали, 2020 йил сентябрь ойининг биринчи ярмида эса II мақом санъати анжумани бўлиб ўтади.

  

Уларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тартиби Президентнинг 2019 йил 26 февралда имзоланган қарори ва фармойиши билан тасдиқланди. Ҳужжатларнинг матнлари ЎзАда эълон қилинган.

 

«Шарқ тароналари» фестивали Самарқандда бўлиб ўтади, қабул қилинган қарор билан унинг ташкилий қўмитаси тасдиқланди. Маданият вазирлигининг фестиваль бош дирекцияси тадбирга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича буюртмачи этиб белгиланди.

 

Фестиваль доирасида «Шарқ халқлари анъанавий мусиқа санъатини ривожлантириш истиқболлари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади, маҳаллий ва хорижлик мутахассислар иштирокида махсус давра суҳбати, тақдимот ва маҳорат дарслари ўтказилади.

 

*  *  *

 

Халқаро мақом санъати анжумани Шаҳрисабз шаҳрида ҳар икки йилда бир марта ўтказилади (17.11.2017 йилдаги ПҚ–3391-сон қарорга қаранг).

 

Президентнинг 2018 йил 6 апрелдаги ПҚ–3656-сон қарори билан ушбу тадбирга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита тасдиқланган, унинг зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилган:

  • анжуманга тайёргарлик кўриш ишларини 2019 йилнинг апрель ойидан бошлаш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
  • тадбирнинг аниқ саналарини 2019 йилнинг декабрь ойига қадар белгилаш;
  • республика ва жаҳон миқёсида анжуман тарғиботини ташкил этиш;
  • тадбир доирасида «Мақом санъатини ривожлантириш истиқболлари» мавзусида ўтказиладиган халқаро илмий-амалий конференция дастурини ишлаб чиқиш ва б.

 

Қабул қилинган қарор билан республикамиз ҳудудларида мақом ансамблларининг концерт дастурлари, «Ёш мақом ижрочилари», бастакорлар ўртасида «Мақом йўлида яратилган энг яхши асар» каби номинациялар бўйича танловлар ҳамда таниқли мақомшунос олимлар, тажрибали мақом ижрочилари иштирокида ижодий учрашувлар ва маҳорат дарсларини ўтказиб бориш назарда тутилган.

 

Маданият вазирлигининг Ўзбек миллий мақом санъати маркази анжуманга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича буюртмачи этиб белгиланган. Марказга ўзбек мақоми ва бошқа халқларнинг турдош мусиқа жанрларини қамраб олган хорижий давлатлардаги халқаро санъат фестиваллари ташкилотлари ҳамда марказлари билан мунтазам ижодий ҳамкорлик ўрнатиш вазифаси ҳам топширилган.

 

Константин Мосин.