Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Изменяет ли срок исковой давности пересдача налоговой отчетностиЧто учесть при размещении наружной рекламы, чтобы не тратиться на демонтаж и переделкуНа каких условиях создается и какими льготами будет пользоваться Ташкентский международный финансовый центрКак исчислять гарантийный срок на товары и услуги

Ўзбекистонда исломий молия жорий этилмоқда

02.04.2026

Читать на русском языке

28.03.2026 йилдаги ЎРҚ-1126-сон Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ҳужжат билан Фуқаролик ва Солиқ кодексларига, шунингдек, «Марказий банк тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларга ҳамда бошқа бир қатор ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

«Марказий банк тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, регуляторга кредит ташкилотлари учун исломий молия стандартларини тасдиқлаш, шунингдек, исломий банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензияларни бериш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш ваколатлари берилмоқда.

 

Бундай лицензияни олган банклар бир вақтнинг ўзида ҳам анъанавий банк операцияларини, ҳам исломий молия соҳасидаги операцияларни амалга оширишлари мумкин бўлади.

 

Шунингдек, Марказий банк ҳузурида Исломий молия бўйича кенгаш тузиш кўзда тутилмоқда. Коллегиал орган беш аъзодан иборат бўлиб, регулятор назорати остидаги субъектларнинг исломий молия фаолиятини мувофиқлаштириш билан шуғулланади. Кенгаш аъзоларининг ваколатлари, ҳуқуқий мақоми ва уларга қўйиладиган талаблар Марказий банк бошқаруви томонидан белгиланади.

 

Исломий молия кенгаши исломий молия стандартларини ишлаб чиқади, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда иштирок этади, баҳсли масалалар бўйича тушунтиришлар беради ва исломий молия фаолияти билан боғлиқ низолар бўйича хулосалар чиқаради.

 

«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунга киритилаётган ўзгартишларга кўра, исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкларга нисбатан банк операцияларининг – ҳисобварақлар очиш ва юритиш, тўловларни амалга ошириш, омонатларни жалб қилиш ва кредитлар (қарзлар) бериш бўйича умумий қоидалари қўлланилиши мумкинлиги белгиланмоқда.

 

Исломий банкларга тўғридан-тўғри савдо фаолиятини амалга оширишга, шунингдек, юридик шахсларни ташкил этиш ва уларнинг устав фондларидаги улушлар ёки акцияларни чекловларсиз сотиб олишга рухсат берилади.

 

Банкнинг исломий молия операцияларига қуйидагилар киради:

  • мижозни молиялаштириш ёки фойдани тақсимлаш (музораба) шартлари асосида инвестиция омонатларига пул маблағларини жалб қилиш;
  • воситачилик шартномаси (вакал) орқали пул маблағларини тақдим этиш ёки жалб қилиш;
  • товарларни бўлиб-бўлиб тўлаш (муробаҳа) орқали молиялаштириш;
  • товарлар учун олдиндан тўлов (салам) орқали молиялаштириш;
  • қўшма фаолият (шериклик) ёки юридик шахсларнинг устав капиталида иштирок этиш (мушорака) орқали молиялаштириш;
  • мол-мулкни сотиб олиш ҳуқуқи билан исломий ижарага бериш.

 

Ўзгаришлар микромолия ташкилотларига ҳам таъсир қилади. Солиқ кодексида исломий молия операцияларини солиққа тортишнинг ўзига хос хусусиятлари алоҳида бобда мустаҳкамланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.06.2026 йилдан кучга киради.

Лола Абдуазимова