Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПредприятие перешло на НДС, что делать с договорами, которые заключены ранее Какие налоговые последствия возникают при выбытии учредителя ОООКак определять доходы от выбытия основных средств и иного имущества Как строительным организациям определять доход от реализации при расчете налога с оборота

Ўзбекистонда исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатилиши бошланади

28.04.2022

Президент томонидан 20.04.2022 йилдаги “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ-765-сон Қонун имзоланди.

 

Нобанк кредит ташкилотлари (кейинги ўринларда - НКТ) қуйидагилар ҳисобланади:

  • микромолия ташкилоти;
  • ломбард;
  • ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти.

 

Микромолия ташкилотлари микромолиялаштириш фаолиятини амалга оширишга ва тадбиркорлик субъектларига микрокредит суммасидан ошадиган миқдорда кредитлар, лизинг, кафолатлар беришга, факторинг хизматлари ва исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатишга ҳақли. Исломий молиялаштиришга оид хизматлар деганда исломий молиялаштиришни амалга ошириш стандартларини белгиловчи халқаро ташкилотларнинг қоидаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ишлаб чиқилган тартибда кўрсатиладиган молиявий хизматлар тушунилади.

 

Ломбардлар шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар мол-мулкнинг (ашёнинг) закалат тарзидаги гарови асосида жисмоний шахсларга қисқа муддатли (бир йилгача) микроқарзлар беришга ва жисмоний шахслардан шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар мол-мулкни (ашёни) вақтинчалик сақлаш учун қабул қилишга ҳақли.

 

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари ипотека кредитларини қайта молиялаштиришни амалга оширишга ва улар билан боғлиқ маслаҳат ва ахборот хизматларини кўрсатишга ҳақли.

 

Нобанк кредит ташкилотлари хизматларни масофадан туриб (электрон хизматлар) кўрсатишга, Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозларини, юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ва уларнинг қарз қимматли қоғозларини сотиб олишга, бўш пул маблағларини банкка омонатлар (депозитлар) сифатида киритишга, шунингдек қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлишга ҳақли.

 

Қонун, шунингдек, қуйидаги нормалардан иборат:

  • НКТ фаолиятига доир чекловлар. НКТ бевосита ишлаб чиқариш, суғурта, шунингдек савдо фаолиятини амалга оширишга, бундан исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатувчи микромолия ташкилотлари мустасно ва жисмоний ва юридик шахслардан омонатларни (депозитларни) жалб этишга ҳақли эмас;
  • НКТ фаолиятига доир талаблар. НКТ ўз фаолиятини амалга ошириш чоғида НКТ ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисидаги қонунчилик, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши ва устав фондини (устав капиталини) Қонунда белгиланган миқдордан кам бўлмаслигини таъминлаши керак. Ўз навбатида, ломбард касса хонасининг Марказий банк талабларига мувофиқлигини таъминлаши керак;
  • НКТ фаолиятига доир маблағларнинг манбалари. Буларга ўз маблағлари, банкларнинг кредитлари, грантлар, шунингдек ўз иштирокчиларидан (акциядорларидан) жалб этилган қарз маблағлари киради;
  • НКТ ва уларнинг филиалларини ташкил этиш тартиби. НКТ қонунчиликда назарда тутилган ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилади. Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилади;
  • НКТни ҳисоб рўйхатидан ўтказиш тартиби. Микромолия ташкилотининг ёки ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотининг фаолияти ҳисоб рўйхатидан ўтказилганидан кейин амалга оширилади. Ўз навбатида, ломбард фаолияти  фаолиятини бошлаганлик тўғрисидаги хабарнома қабул қилинганлиги Марказий банк томонидан тасдиқланганидан кейин амалга оширилади;
  • НКТ фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш. Нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш Марказий банк томонидан амалга оширилади;
  • НКТда бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботлар, ички аудит ва аудиторлик текшируви. Барча НКТ қонунчиликка мувофиқ бухгалтерия ҳисобини ташкил этиши ва юритишлари шарт. Активларининг баланс қиймати ўн миллиард сўмдан ортиқ бўлган микромолия ташкилотлари, активларининг баланс қиймати беш миллиард сўмдан ортиқ бўлган ломбардлар, шунингдек ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари ички аудит хизматини ташкил этиши шарт;
  • микромолия ташкилотлари ва ломбардлар хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш. Микромолия ташкилотларининг ва ломбардларнинг хизматлари истеъмолчилари (мижозлари) камчиликлари бўлган хизмат, шунингдек мазкур хизматни кўрсатувчи ташкилотнинг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган моддий зарарнинг ўрни тўлиқ ҳажмда қопланиши, маънавий зиённинг компенсация қилиниши ҳамда бузилган ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга, бошқа ваколатли давлат органларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

 

Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида 21.04.2022 йилда эълон қилинди ва расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


kadrovik.uz

Курс валют

2022-08-17
  • USD:10970.01 (+0.00) сум
  • EUR:11117.01 (+0.00) сум
  • RUB:178.88 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах