Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ўзбекистонда мактабгача таълим Саудия тараққиёт жамғармаси томонидан қўллаб-қувватланади

12.07.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 3.07.2021 йилдаги «Саудия тараққиёт жамғармаси иштирокида «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 416-сон қарор қабул қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Саудия тараққиёт жамғармаси (СТЖ) ўртасида 2020 йил 17 декабрда «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини молиялаштириш учун йиллик 2% ставкада 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган, қиймати 41 млн саудия риали (10,9 млн АҚШ доллари эквивалентидаги) бўлган қарз битими имзоланган. Битим Президентнинг 12.04.2021 йилдаги «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5071-сон қарорига мувофиқ тузилган.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари;
  • мазкур лойиҳа бўйича асосий қарз ва фоиз тўлашнинг прогноз жадвали.

 

Лойиҳа доирасида лойиҳада иштирок этувчи тижорат банкларига субсидиар қарз миллий валютада тақдим этилади. Саудия риалига нисбатан миллий валюта курслари тебраниши туфайли салбий харажатлар (валюта хатари) Ўзбекистон Республикасининг миллий бюджети ҳисобидан қопланади.

 

Лойиҳа бўйича маблағларни ўзлаштириш даври 3 йилни (2021-2023 йиллар) ташкил этади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ДХШ тамойили асосида нодавлат МТМни молиялаштиришга бириктирилган тижорат банклари СТЖ маблағлари ҳисобидан хусусий шерикларга имтиёзли кредит ажратилиши учун масъул ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.