Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак рассчитать отпускные и компенсацию за неиспользованный отпуск по новому ТК Агрегаторы такси и предприниматели, оказывающие услуги такси, налаживают выдачу чеков Госпрограмма на 2024 год: что получит бизнес Как руководителю контролировать бухгалтера, не обладая тонкостями знаний бухгалтерского учета

Ўзбекистонда «Миллий «яшил» иқтисодиёт таксономияси жорий этилади

28.10.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 25.10.2023 йилдаги «Миллий «яшил» иқтисодиёт таксономиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 561-сон қарори қабул қилинди.

 

2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва «яшил» ўсишни таъминлаш бўйича ҳаракатлар режасига (02.12.2022 йилдаги ПҚ-436-сон қарор билан тасдиқланган) мувофиқ «яшил» турдаги фаолиятни таснифлаш учун Миллий «яшил» таксономияни ишлаб чиқиш назарда тутилган. 

 

Ҳужжат билан «Яшил» иқтисодиёт асосий йўналишларининг тоифаларини белгилаш ҳамда «яшил» турдаги фаолиятни таснифлаш асосида мувофиқлик мезонларини баҳолашни назарда тутувчи Миллий «яшил» иқтисодиёт таксономияси тасдиқланди.

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги уни жорий этиш ва мувофиқлаштириш бўйича масъул республика ижро этувчи ҳокимият органи этиб белгиланди.

 

2024 йил 1 октябрга қадар:

  • «яшил» облигациялар ва кредитлар, шунингдек, бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган «яшил» турдаги лойиҳаларни таснифлаш тажриба тариқасида Миллий «яшил» иқтисодиёт таксономияси орқали амалга оширилади;
  • давлат молиявий кўмагидан фойдаланган барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, хусусий ва давлат иштирокидаги хўжалик бирлашмаларининг инвестициявий харажатлари Миллий «яшил» иқтисодиёт таксономияси асосида таснифланади.

 

Маълумот учун: «яшил» лойиҳалар таксономияси – барқарор ривожланишга кўмаклашадиган ва табиий ресурслардан самарали фойдаланишни оширишга, атроф муҳитга салбий таъсир даражасини пасайтиришга ва энергия тежамкорлигини оширишга йўналтирилган иқтисодий фаолият турлари, лойиҳалар ва активларни таснифлаш тизими.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.10.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.