Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:ГНК разъяснил как платить НДС при резких скачках оборотов по реализации Для штрафов при выставлении ЭСФ за прошедший период – нет оснований Что изменилось в купле-продаже валюты с начала года Обязательна ли доверенность в электронном виде Как заполнить обновленные приложения №5 и №6 к Расчету НДФЛ и соцналога (пошаговая инструкция)

Ўзбекистонда рақамли банклар иш бошлайди

02.08.2018

Читать на русском языке


МБ Бошқарувининг қарори (1.08.2018 йилда 2014-13-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.   

 

Белгиланишича, рақамли банк – инновацион банк технологияларидан фойдаланган ҳолда (кассада хизмат кўрсатмай) масофадан туриб банк хизматларини кўрсатувчи банк ёки унинг таркибий бўлинмаси. Қолган ҳолларда унинг фаолиятини лицензиялаш стандарт тартиб-таомилдан фарқ қилмайди.

 

Бундан ташқари, банклар кенгашларининг раиси ва аъзолари қўйиладиган малака талабларига мувофиқликларини аниқлаш мақсадида бундан буён суҳбат ўтказиш учун Марказий банкка таклиф этилмайдилар. Банкни рўйхатдан ўтказиш ва лицензия олиш учун эса энди банк бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари, бош бухгалтери ва унинг ўринбосарлари эгаллаб турган лавозимларига мувофиқлиги юзасидан баҳолангани тўғрисида регуляторнинг хулосасини тақдим этиш керак эмас.   

 

Шу билан бир қаторда, ҳужжат матни Марказий банк тузилмасидаги ташкилий ўзгартиришларга мувофиқлаштирилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.08.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_