Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ремонт в здании: куда отнести расходы? – читать на buxgalter.uzНюансы учета «импортного» НДС – читать на buxgalter.uzГотовимся к ежегодной инвентаризации (пошаговая инструкция) – читать на buxgalter.uzОшибки учета: место ли вещам в эксплуатации на складе? – читать на buxgalter.uzВ правила работы с онлайн-кассами внесены изменения – читать на buxgalter.uz Что меняется в онлайн-ККМ и деятельности ЦОТУ (в продолжение темы) - читать на buxgalter.uz

Ўзбекистонда SkillsPassport тизими жорий этилади

14.08.2020

Читать на русском языке

 

Президент 11 август куни мамлакатимизда касб-ҳунарга ўқитиш соҳасини янада риовжлантириш тўғрисидаги қарорни имзолади.

 

Ҳужжат асосида қуйидагилар ташкил этилади:

а) 2021 йил 1 январга қадар – Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда «Ишга марҳамат» мономарказлари;

б) бир ой муддатда:

  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Меҳнат вазирлиги тизимидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказлари;
  • пойтахт туманларида қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда);

в) 2 ой муддатда – маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари (Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда).

 

2021 йил 1 январдан бошлаб «Ишга марҳамат» мономарказлари ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш марказлари битирувчиларининг касбий малакаси WorldSkills стандартлари асосида баҳоланади. Баҳолашдан муваффақиятли ўтган битирувчиларга мамлакатимизда ва хорижий давлатларда тан олинадиган Skills паспорти берилади. Касбий малакаси тасдиқланган битирувчиларнинг Ягона реестри шакллантирилади. Мономарказлар ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш марказлари томонидан берилган ҳужжат ҳамда Skills паспорти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дипломи даражасига тенглаштирилади, бироқ таълимнинг кейинги турини давом эттириш учун асос ҳисобланмайди.

 

Параллель равишда соҳада хусусий секторни фаол ривожлантириш кўзда тутилмоқда. Рағбатлантирувчи чоралар сифатида преференциялар жорий этилмоқда (қуйидаги жадвалга қаранг).

Нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларини ташкил этаётган хусусий инвесторлар  

Нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасалари битирувчилари  

Преференциялар тарзида:

  • Меҳнат вазирлигининг «Ишга марҳамат» мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг, касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларининг бинолари (уларнинг бир қисми)ни, маҳаллий ҳокимият ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиясига кўра бошқа бўш турган бинолар (уларнинг бир қисми)ни оператив бошқарувга ёки узоқ муддатли имтиёзли ижарага оладилар;
  • ўқув дастури ва ўқитувчиларни мустақил танлаш ҳуқуқига эгалар;
  • касб-ҳунарга ўқитиш марказлари биноларининг бир қисми билан бирга ўқув жиҳозлари ва анжомларидан имтиёзли равишда фойдаланиш имконига эга бўладилар;
  • ўзлари ташкил этган муассасаларда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан ўқитиш учун давлат буюртмасининг кафолатланган энг кам даражасини белгилашлари мумкин

Қуйидагиларни таъминлашлари шарт:

  • касб-ҳунарга ўқитиш ва кўникмаларни баҳолаш сифатининг ташқи ва миллий меҳнат бозори талабларига мослигини;
  • ишсиз, камбағал фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан тўланаётган давлат буюртмасининг миқдоридан оширмасликни;
  • касбий кўникмалари баҳоланаётган фуқаролар тўғрисида маълумотларни Тасдиқланган малакага эга шахслар миллий реестрига қўшиш учун тақдим этишни

 

WorldSkills ва бошқа халқаро стандартлар даражасида касбий малака сертификатини (Skills паспорти) олган битирувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

  • касб-ҳунарга ўқиш ва малака имтиҳонини топшириш харажатлари қопланади;
  • тадбиркорликка жалб этиш ва ўзини ўзи банд қилганлик учун рағбатлантириш субсидиялари ажратилади;
  • ўз бизнесини бошлаши учун имтиёзли кредит ажратишга йўлланма берилади

 

Давлат ва нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларида меҳнат органлари йўлланмаси билан юборилган ишсиз фуқароларни ўқитиш харажатлари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан, бошқа фуқароларни ўқитиш харажатлари эса – қуйидаги манбалар ҳисобидан қопланади:

  • фуқароларнинг ўз маблағлари;
  • ўз ишчиларини касбий малакасини ошириш учун (касбий ўқитиш, қайта ўқитишга) юборган иш берувчилар маблағлари;
  • янги ишчиларни касбга тайёрлаш учун буюртма берган ташкилотлар маблағлари;
  • қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

2020 йилда тажриба ўтказилади, унинг доирасида:

биринчидан, тадбиркорлик субъектларига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидагилар берила бошлайди:

а) қуйидаги шартлар билан (банклар орқали) микрокредитлар:

  • ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринлари яратиш – яратилган иш ўрнида улар камида бир йил ишлашлари керак;
  • миқдори – ҳар бир яратилаётган иш ўрни учун БҲМнинг 25 бараваригача, бироқ жами ҳар бир тадбиркорлик субъекти учун БҲМнинг 500 бараваридан ошмаган миқдорда;
  • муддати – 3 йил муддатга, бир йиллик имтиёзли давр билан;
  • ставкаси – МБнинг асосий ставкасида (ҳозир – йиллик 15%, таҳр.);

б) иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун субсидия – ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи учун БҲМнинг 40 бараваригача миқдорда;

иккинчидан, Ишга лаёқатли ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон реестри шакллантирилади – унга киритилган шахсларни бўш иш ўринларига жойлаштиришга кўмаклашилади;

учинчидан, Меҳнат вазирлиги тизимидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ижтимоий ҳимояга муҳтож, айниқса, кам таъминланган ва меҳнат мигрантлари оилаларининг аъзолари, ногиронлиги бўлган шахсларни бепул ўқитиш курслари ташкил этилади.

 

Бундан ташқари, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар бир таълим олувчи учун бир ойда БҲМнинг 4 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда грантлар ажратилади:

  • давлат ёки нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларига – ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, шунингдек «labor-migration» дастурий мажмуасида рўйхатга олинган меҳнат мигрантларини тадбиркорлик кўникмалари, хорижий тиллар ва касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун;
  • ташкилотларга – ишлаб чиқаришнинг ўзида ўқитиш учун ҳамда «уста-шогирд» мактабларига.

 

РФ ҳудудида меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларини касб-ҳунарга ва рус тилига ўқитиш ташкил этилади. Харажатларни Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси қоплайди.

 

Олег Заманов.