Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Ўзбекистонда тара учун депозит тизими жорий этилади

02.08.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида ичимлик маҳсулотларининг истеъмол қадоқларига депозит тизимини ихтиёрий жорий этиш тўғрисида”ги 468-сон қарори қабул қилинди.

 

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ичимлик маҳсулотларининг тараларига депозит тизимини ихтиёрий жорий этиш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

 

Қуйидагиларни назарда тутувчи Ичимлик маҳсулотларининг истеъмол қадоқларига депозит тизимини ихтиёрий татбиқ этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:

  • депозит тизими татбиқ этиладиган таралар турларини аниқлаш, депозит тўлови миқдорини ўрнатиш, депозит тизимини жорий этиш юзасидан ваколатли органни хабардор қилиш ҳамда депозит тизимини амалга ошириш;
  • маҳсулотни депозитли тарада қадоқланганлигини идентификация қилиш учун депозит маркировкасини амалга ошириш;
  • депозитли тарада қадоқланган маҳсулотни реализация қилишда ундириладиган ва депозитли тарани қабул қилишда қайтариладиган депозит тўловини амалга ошириш;
  • депозитли тарани йиғишни ташкил этиш ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
  • депозит тизимини жорий этишда ушбу тизим иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

 

Маҳсулотларни депозитли тарада ишлаб чиқарувчи ёки қадоқловчилар, улгуржи ва чакана савдо соҳасидаги тадбирколик субъектлари, депозитли тарада қадоқланган маҳсулот истеъмолчилари, йиғиш пунктлари ҳамда депозит тизими операторлари депозит тизими иштирокчилари ҳисобланади.

 

Депозит тизими ташаббускори томонидан сотувга қўйиладиган ҳар бир маҳсулот бирлигининг тарасига истеъмолчи учун депозит тўлови тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олган депозит маркировкаси туширилади.

 

Депозит тўлови истеъмолчидан қўшимча равишда депозитли тарада товарни реализация қилишда ундирилади ва депозитли тара белгиланган тартибда қайтариб топширилганда, уни топширувчисига қайтариб берилади.

 

Ҳужжат у расман эълон қилингандан кейин уч ой ўтгач кучга киради - 28.10.2021 йилдан.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах