Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли учесть убытки прошлых лет в период карантина – читать на buxgalter.uzНалоговые льготы для малого бизнеса с учетом №УП-5996 – читать на buxgalter.uzЧто делать, если офисы снова «закроют» - читать на buxgalter.uzЧто делать, если «дебиторка» мешает исполнить обязательства – читать на buxgalter.uzРешить проблему «опаздывающих» ЭСФ можно в договоре с контрагентом – читать на buxgalter.uz Календарь главбуха: чек-лист на июнь – читать на buxgalter.uz

Ўзбекистонда умумреспублика кино прокати тармоғи ташкил этилади

02.10.2017

 

Президентнинг 27.09.2017 йилдаги ПҚ–3292-сон қарори билан Президентнинг 7.08.2017 йилдаги ПҚ–3176-сон «Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Киритилган тузатишларга кўра, 2017–2019 йилларда мамлакатимиз ҳудудларида замонавий кинотеатрлар тармоғи қурилади (илгари ҳудудий маданий-кўнгилочар комплекслар яратиш кўзда тутилган, аниқ муддатлари айтилмаган).

 

Кинотеатрнинг биринчи қаватида савдо-кўнгилочар объектлар, иккинчи қаватида замонавий кинозаллар бўлади. Кинотеатрларнинг намунавий лойиҳаси келаси йилнинг бошига ишлаб чиқилиши керак.

 

Қурилиш жадваллари Вазирлар Маҳкамаси томонидан ТИФ МБ билан биргаликда тасдиқланади. Уларда лойиҳа ташаббускорлари — тадбиркорлик субъектлари томонидан кинотеатрларни барпо этиш, шунингдек уларни жиҳозлаш ва фаолиятини бошлашнинг аниқ муддатлари кўрсатилади.

 

Бундан ташқари, Ҳукуматга 2018-2019 йилларда ягона репертуар сиёсатини олиб бориш мақсадида умумреспублика кино прокати концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш топширилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинди ва 29.09.2017 йилда кучга кирди.

 

 Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов,

экспертимиз.