Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Почему нужно наладить регистрацию наемных работников ИП15 важнейших вопросов о работе самозанятых Как определять дату получения дохода для исчисления НДФЛ Когда начинать продажу остатков импорта, с которых снимается запрет

Ўзбекистонликлар Қурбон ҳайитида уч кун дам олишади

14.07.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 13 июль куни “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарор имзоланди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қурбон ҳайитининг биринчи куни 20 июлга (сешанбага) тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, ушбу кун Қурбон ҳайити байрами этиб эълон қилинди.

 

Президентнинг 2021 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ–6122-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ПФ–6222-сон Фармони билан 21–22 июль кунлари ҳам дам олиш кунлари сифатида белгиланган.

 

Бунда қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилади:

  • шанба 17 июлдан чоршанба 21 июлга;
  • шанба 24 июлдан пайшанба 22 июлга.

 

Шу тариқа, Қурбон ҳайитини нишонлаш 20 июлдан 22 июлга қадар - 3 кун давом этади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Қурбон ҳайитини карантин талабларига амал қилган ҳолда халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда оила даврасида ўтказиш афзаллиги ҳақида кенг тушунтириш ишларини амалга ошириш топширилди.