Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси билан махсус Марказ шуғулланади

28.02.2017

Президент 14.02.2017 йилда Ф–4849-сон “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармойишни имзолади.

Давлатимиз раҳбари Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Президент ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон адвокатлар палатаси, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциациясининг муассаса шаклидаги "Тараққиёт стратегияси" маркази (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги таклифини маъқуллади.

 

Марказ қуйидаги асосий вазифалар ва фаолият йўналишларини амалга ошириш билан шуғулланади:

  • Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича комиссиялар билан узвий ҳамкорликда Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган чора-тадбирларни ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш;
  • Ҳаракатлар стратегияси ва Дастур доирасида амалга ошириладиган тадбирлар бўйича илғор хорижий тажриба, халқаро стандартлар, шунингдек халқаро ташкилотлар ва экспертларнинг баҳолари, фикр-мулоҳазаларини ўрганиш;
  • Ҳаракатлар стратегияси ва Дастур доирасидаги амалга ошириладиган тадбирларнинг экспертлар ҳамда жамоатчилик ўртасида кенг муҳокама этилишини ташкил қилиш;
  • Ҳаракатлар стратегиясини самарали амалга ошириш, шунингдек Дастурда назарда тутилган қонун, қонуности ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;
  • халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий ҳамда таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;
  • Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга доир ҳар йиллик дастурлар лойиҳаларини тайёрлашга кўмаклашиш;
  • Ҳаракатлар стратегияси ва Дастур доирасида амалга ошириладиган тадбирлар бўйича аҳолининг фикр ва таклифларини тўплаш ва ўрганиш, улар юзасидан асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;
  • Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириб борилишининг тизимли жамоатчилик мониторингини ўтказиш, унинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши учун қўшимча чора-тадбирлар юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • Ҳаракатлар стратегиясининг амалга ошириб борилиши тўғрисида аҳолини, тадбиркорлик субъектларини, фуқаролик жамияти институтларини ва халқаро жамоатчиликни кенг хабардор қилиш. 

 

Марказнинг давлат органлари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлаш ва унга юклатилган вазифаларнинг бажарилишини ҳар томонлама кўллаб-қувватлаш билан махсус Мувофиқлаштирувчи кенгаш шуғулланади. Унга Президентнинг Давлат маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи О.Б. Муродов бошчилик қилади. Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркибидан яна 18 нафар юқори мансабдор шахслар ўрин олишди.

 

Фармойиш Марказ фаолиятини ташкил этиш бўйича давлат органларига қатор топшириқларни ҳам сақлайди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Самир Латипов,
экспертимиз.