Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как устранить «уязвимость» персонального кабинета налогоплательщика Какими бухгалтерскими проводками отражаются расчеты с поставщиками и подрядчиками Какие налоговые последствия возникают при экспорте товаров

Ўзбекистонни ривожлантириш учун $400 млн ажратилади

20.06.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 17.06.2022 йилдаги “Жаҳон банки иштирокида “Ўзбекистоннинг ўтиш давридаги ривожланиш сиёсатини жадаллаштириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 337-сон қарори қабул қилинди.

 

2021 йил 16 декабрда Жаҳон банки иштирокида “Ўзбекистоннинг ўтиш давридаги ривожланиш сиёсатини жадаллаштириш” лойиҳасини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун:

  • Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкидан (ХТТБ) 5 йиллик имтиёзли давр билан 18 йил муддатга $150 млн;
  • Халқаро тараққиёт уюшмасидан 5 йиллик имтиёзли давр билан 30 йил муддатга $250 млн миқдоридаги имтиёзли кредитлар ажратилди.

 

Қарор билан Давлат бюджети ҳисобидан мазкур кредитлар бўйича қарзни қайтариш, фоиз ва воситачилик ҳақи бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали тасдиқланди.

 

Кредитлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг харажатларини молиялаштириш учун йўналтирилади. Молия вазирлиги лойиҳа бўйича ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланилиши юзасидан масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.06.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.