Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида солиқ солишнинг алоҳида тартиби жорий этилади

15.09.2021

Читать на русском языке

14.09.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-714-сон Қонун билан солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига республиканинг айрим ҳудудларида яна битта махсус солиқ режими - республиканинг айрим ҳудудларига солиқ солишнинг алоҳида тартиби жорий этилади.

 

XXI бўлим “Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари” “Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига ва Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари” этиб қайта номланди ва 711-боб “Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари” билан тўлдирилди.

 

Солиқ солишнинг алоҳида тартибига эга Ўзбекистоннинг алоҳида ҳудудлари қуйидагилардан иборат: Фарғона вилоятининг Сўх тумани, Риштон туманининг Чўнғара маҳалласи, шунингдек Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон маҳаллалари ва Ҳосилот маҳалласининг Тоштепа - 2 кўчаси.

 

Республиканинг айрим ҳудудларида фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва ЖШДС бўйича солиқ ставкалари 1% миқдорида белгиланади.

 

Солиқ ставкалари:

  • фойда солиғи бўйича - айрим ҳудудлар солиқ органида ҳисобда турган ва айрим ҳудудларида амалга оширилаётган фаолиятдан даромадлар олаётган солиқ тўловчиларга нисбатан қўлланилади;
  • ЖШДС бўйича  - республиканинг айрим ҳудудларида меҳнат фаолиятини амалга ошириш чоғида қўлланилади;
  • айланмадан олинадиган солиқ бўйича - солиқ тўловчиларга нисбатан улар тушумининг республиканинг айрим ҳудудларида амалга оширилаётган фаолиятидан олинадиган қисмига нисбатан қўлланилади.

 

Республиканинг айрим ҳудудларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган солиқ тўловчилар учун қатъий белгиланган миқдорлардаги ЖШДС ҳар чоракда 25 минг сўм миқдорида тўланади.

 

Ижтимоий солиқ бўйича қуйидагилар учун солиқ ставкалари белгиланади:

  • юридик шахслар учун (бундан бюджет ташкилотлари мустасно) - 1%. У республиканинг айрим ҳудудларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондига нисбатан қўлланилади;
  • республиканинг айрим ҳудудларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар учун - йилига БҲМнинг камида 1 баравари миқдорида.

 

Республиканинг алоҳида ҳудудларида жойлашган кўчмас мулк объектларига ва ер участкаларига, шунингдек ушбу ҳудудларда фойдаланиладиган сув ресурсларига нисбатан СКнинг 415, 422, 429, 437 ва 445-моддаларида белгиланган мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига 0,1 коэффициент қўлланилади.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида 15.09.2021 йилда эълон қилинди.

 

Эльмира Сиразиева.