Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект ПКМ: какой порядок ценообразования предлагают внедрить налоговые органы Нужно ли выдавать кассовые чеки при выездной торговле и службам доставки Будет ли бухгалтер нести ответственность за выполнение требований директора – Buxgalter Pro Как зарегистрировать товарный знак – Buxgalter Pro

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасида Қорақалпоғистондан вакил фаолият юритади

15.02.2024

Читать на русском языке

Президент томонидан 09.02.2024 йилдаги “Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-66-сон Қарор имзоланди.

 

2024 йилда ҳудудда жами 6,5 трлн сўмлик 421 та инвестлойиҳа амалга оширилади.

 

Банклар ёрдамида 86,6 нафар субъектни бизнесга жалб қилиш режалаштирилмоқда, шундан:

  • ўзини ўзи банд қилиш ҳисобидан – 64 минг нафар;
  • ЯТТларни рўйхатдан ўтказиш ҳисобидан – 5,8 минг нафар;
  • тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ҳисобидан – 6,5 минг нафар;
  • деҳқон хўжаликларини ҳисобга олиш йўли билан – 10,3 минг нафар.

 

Шунингдек 1,6 мингта хизмат кўрсатиш объектларини яратиш орқали 2,9 мингта иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда.

 

Йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш учун аукцион савдоларга 19,5 га ер майдонлари чиқарилади.

 

Бундан ташқари:

  • Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш комплекс дастурини амалга ошириш учун Бизнесни ривожлантириш банкининг кредит ресурсларидан 320 млрд сўм ажратилади;
  •  «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун 50 млрд сўм ажратади;
  • Банклар томонидан 60 млрд сўм ажратилиб, ижтимоий солиқни тўловчи ўзини ўзи банд қилган шахсларга бир йилгача "Бизнесга биринчи қадам" банк пластик карталари орқали, 5 млн сўмдан  миқроқарзлар берилади, хусусан:
  •  Миллий Банк -15 млрд сўм;
  • Ўзсаноатқурилишбанк ва Микрокредитбанк - ҳар бири 9 млрд сўмдан;
  • Асакабанк - 8 млрд сўм;
  • "Бизнесни ривожлантириш банки", "Агробанк", "Халқ банки", "Туронбанк" ва "Алоқабанк" – ҳар бири 4 млрд сўмдан.

 

Қорақалпоғистонда инновацион технологияларга асосланган экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи тармоқлар бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган корхоналарга "Нукус" эркин иқтисодий зонаси иштирокчиси мақоми берилади.

 

"Нукус" ЭИЗ иштирокчилари билан инвестиция мажбуриятларини бажармаган инвестиция шартномалари бекор қилинмайди. Зона иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш фақат суд томонидан амалга оширилади.

  • Қуввати 200 от кучидан ортиқ бўлган, ишлаб чиқариш муддати 5 йилдан ошмаган, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва тадбиркорлик субектлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун хориждан олиб келинган тракторлар ва пахта йиғим-терими комбайнлари (ТИФ ТН кодлари 8432-8437, 8701), 2026 йилнинг 1 январь кунига қадар божхона божи ва утилизация йиғимини тўлашдан озод этилмоқда. Тадбиркорлик субектларига ҚҚСни "импорт" божхона режимига жойлаштирилган кундан бошлаб 270 кунгача тўлашга рухсат берилмоқда; 
  • Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонасининг штат тузилмасига Қорақалпоғистон Республикасининг алоҳида вакили штат бирлиги киради.

 

1 апрелдан Истанбул – Нукус – Тошкент, Самарқанд – Нукус – Истанбул йўналишлари бўйича рейслар йўлга қўйилади.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.02.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев