Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

«Ўзбекозиқовқатзахира» корхоналари шахсий ёрдамчи хўжаликлар маҳсулотларини харид қилади

04.12.2017

 

Президентнинг 30.11.2017 йилдаги ПҚ-3418-сон  қарори билан «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси ташкилотлари томонидан деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликлардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Маълумот учун: шахсий ёрдамчи хўжалик - бу шаҳарча, қишлоқ, овулларда яшовчи фуқароларга (мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида уй-жой қуриш учун берилган участкаларнинг бир қисмида) томорқада оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида оила эҳтиёжлари учун деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ҳамда оила эҳтиёжидан ортиқчасини деҳқон бозорларида сотиш билан шуғулланадиган оилавий хўжалик.

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланадиган шахсий ёрдамчи хўжаликлар тижорат банкида МБ қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган ставка бўйича ЭКИҲнинг 100 бараваригача бўлган миқдорда микрокредит олишлари мумкин. Микрокредит муддати, шунингдек имтиёзли давр маблағларнинг белгиланган мақсадларига боғлиқ (батафсил ўқинг).

 

Бу – муҳим! Низом доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари деганда деҳқон ёки шахсий ёрдамчи хўжаликларда етиштирилган сабзавотлар, картошка, полиз маҳсулотлари, мевалар, узум, гуруч, дуккаклилар, мол, қўй ва парранда гўшти тушунилади.

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш қуйидагилар унинг тарафлари ҳисобланадиган олди-сотди шартномалари асосида амалга оширилади:

  • етказиб берувчи – деҳқон ёки шахсий ёрдамчи хўжалик-қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи;
  • «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси таркибига кирадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш ва сақлаш учун ғамлаш ҳамда реализация қилиш бўйича корхоналар. Уюшманинг расмий сайти маълумотларига кўра унинг тизимига бутун республика бўйича 46 ташкилот киради.

 

Шартнома билан бир қаторда тарафлар ўртасида тасдиқланган шакл бўйича харид қилиш далолатномаси расмийлаштирилади. Унда битим тузилган жой, етказиб берувчининг ФИО, паспорт маълумотлари ва СТИР, маҳсулот номи, унинг ҳажми, нархи ва битим суммаси, шунингдек етказиб берувчи имзоси билан пул олинганлигининг тасдиқланганлиги ёки унинг пластик картаси реквизитлари (ҳисобварақ рақами) акс эттирилади.

 

Харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб нақд пул билан ёки пластик картага ёхуд банкдаги омонат ҳисобварағига пул ўтказиш билан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 1.12.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов,

экспертимиз.