Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как перейти на налог с оборота, если отказались от торговой деятельности Как учесть автомобиль с «красивым» номером (пошаговая инструкция) Ходатайство об увеличении срока предоставления документов

"Ўзбектелеком" АКни модернизация қилиш бўйича лойиҳа бошланади

29.04.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 17.04.2021 йилдаги “Ўзбектелеком" АК халқаро пакетли коммутация марказининг ўтказувчанлик қобилиятини кенгайтириш" лойиҳасининг Техник-иқтисодий асосларининг асосий техник-иқтисодий параметрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 220-сон қарорни қабул қилди.

 

Ҳужжат Президентнинг "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинган.

 

Қарор билан:

а) "Ўзбектелеком" АК халқаро пакетли коммутация марказининг ўтказувчанлик қобилиятини кенгайтириш" лойиҳасининг техник топшириқлари бўйича белгиланган тартибда ўтказилган танлов савдолари натижасига кўра "Winncom Technologies Corp" компанияси (АҚШ) ғолиб деб топилганлиги;

б) лойиҳанинг ТИА бўйича умумий қиймати 25 920,4 минг АҚШ долларига, шундан инвестиция давридаги молиявий ва бошқа харажатлар учун 5 973,4 минг АҚШ долларига ҳамда жами 19 947 минг АҚШ долларига тенг қуйидаги:

  • "Ўзбектелеком" АК BNG ва DPI қурилмаларининг ўтказувчанлик қобилиятини кенгайтириш учун- 4 974,1 минг АҚШ долларилик;
  • "Ўзбектелеком" АК маълумотлар узатиш тармоғининг ўтказувчанлик қобилиятини кенгайтириш учун - 4 990,7 минг АҚШ долларилик;
  • "Ўзбектелеком" АК халқаро пакетли коммутация марказини ўтказувчанлик қобилиятини кенгайтириш учун - 4 985,7 минг АҚШ долларилик;
  • "Ўзбектелеком" АК маълумотлар узатиш ядро тармоғида хизматлар кўрсатишнинг ўтказувчанлик қобилиятини кенгайтириш учун - 4 996,5 минг АҚШ долларилик машина ва ускуналар харид қилиниши маълумот учун қабул қилинди.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • "Ўзбектелеком" АК халқаро пакетли коммутация марказининг ўтказувчанлик қобилиятини кенгайтириш" лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларининг асосий техник-иқтисодий параметрлари;
  • "Ўзбектелеком" АК халқаро пакетли коммутация марказининг ўтказувчанлик қобилиятини кенгайтириш" лойиҳаси бўйича АТ "Алоқабанк" кредитини қайтариш прогноз графиги.

 

Қуйидагилар умумий қиймати 25 920,4 минг АҚШ долларига тенг лойиҳани молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:

  • АТ "Алоқабанк"нинг умумий қиймати 19 947,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредити;
  • "Ўзбектелеком" АКнинг 5 973,4 минг АҚШ доллари миқдоридаги ўз маблағлари.

 

Қуйидагилар белгилаб қўйилди:

  • "Ўзбектелеком" АК АТ "Алоқабанк" кредитидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, лойиҳани амалга ошириш учун масъул бўлган ижро органи ҳисобланади;
  • АТ "Алоқабанк" кредитини қайтариш билан боғлиқ харажатлар ва унга ҳисобланган фоизлар "Ўзбектелеком" АКнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Баҳодир Бухорий.