Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПо какому курсу учитывать импортные товары Как учесть образцы c маркировкой, отбираемые для лаборатории на таможне Как учитывать лизинг у лизингополучателяЧто надо знать бухгалтерам о реорганизации предприятия

Ўзини ўзи банд қилганлар 100 млнгача гаровсиз кредит олишлари мумкин

05.04.2024

Читать на русском языке

Президент томонидан 02.04.2024 йилдаги ПҚ-149-сонли “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини молиялаштиришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор имзоланди.

 

2024 йил 1 апрелдан бошлаб оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга (асосий иш жойига эга шахслар бундан мустасно):

  • 33 млн сўмгача, бир йилдан сўнг ушбу қарз олувчининг тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, қарзнинг мақсадли ишлатилганлиги ҳамда заруратга қараб гуруҳ кафиллиги (камида 3 нафар фуқаро) билан қўшимча 50 млн сўмгача револьвер асосида;
  • ушбу кредитлардан томорқани ривожлантиришнинг бир нечта йўналишларида (паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва ихчам иссиқхона) фойдаланиши учун;
  • ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига ва ижарачиларга 50 млн сўмгача гаровсиз;
  • 10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун 100 млн сўмгача гаровсиз ажратилади.

 

Бунда:

  • чорвачиликни ривожлантириш йўналишида кредитлар ветеринария бўлими томонидан идентификация қилинган (биркалаш усули) ва ҳақиқатдан етказиб берилган чорва молларини (қорамол, қўй, эчки) сотиб олишга;
  • аҳоли томорқасида бизнесни йўлга қўйиш учун ўзларининг ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик қилишни истаган аҳолига иссиқхона қуриш, чорва моллари боқиш, томорқага мавсумий экинлар экиш учун кредитлар бириктирилган банк ва ҳоким ёрдамчисининг ушбу тадбирлар амалга оширилиши борасидаги кафиллиги асосида нақд пулда берилиши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.04.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев