Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какую ставку ЕНП за январь–июль 2019 года применить ИП, оказывающему посреднические услуги операторам и провайдерам - читайте на buxgalter.uzКакие нужны документы для возврата налога на прибыль с доходов нерезидента - читайте на buxgalter.uzКогда зачет НДС неправомерен - читать на buxgalter.uzНужен ли счет-фактура при оплате покупки корпоративной пластиковой картой - читайте на buxgalter.uzКак отнести в зачет НДС по авиабилету - читать на buxgalter.uz

Узумчилик ва виночиликни бошқариш тизими қайта ташкил этилди

06.02.2019

Читать на русском языке

Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилмоқда, «Ўзшаробсаноат» АЖни эса тугатиш таклиф қилинмоқда. Президентнинг 5.02.2019 йилдаги тегишли Фармони ЎзА сайтида эълон қилинган.

 

Янги муассасалар зиммасига юклатиладиган мақсад ва вазифалар:

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги  

Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси

– узумчилик ва виночилик соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, шунингдек, уларни жадал ривожлантиришга йўналтирилган комплекс мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

 

– узум, асосан унинг техник навлари плантацияларини кенгайтиришга, ва виночиликни ривожлантиришга, замонавий ресурс тежовчи технологияларни жорий этишга, виночилик корхоналарини комплекс модернизациялашга кўмаклашиш;

 

– рақобатбардош виночилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишда узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш, ташқи бозорлар конъюнктурасини чуқур маркетинг тадқиқотлари ўтказиш йўли билан соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, маҳаллий виночилик маҳсулотларини республикада, жумладан, хорижда ҳам оммалаштириш;

 

– хорижий ва маҳаллий таълим муассасалари, ИТИ ва тармоқнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлик қилиш орқали узумчилик ва виночилик соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга кўмаклашиш;

 

– узум кўчатлари етиштирувчилар фаолиятини тартибга солиш, узум, мева ва резаворлардан тайёрланган алкоголь маҳсулотлари сифатини аниқлаш юзасидан Инспекция билан ҳамкорлик қилиш;

 

– Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда узум плантацияларининг электрон реестрини юритиш.

 

– истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, шунингдек, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаштириш;

 

– истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг айланмаси ҳажмларини мониторинг ва назорат қилиш бўйича ахборот тизимларини жорий этиш ва ривожлантириш;

 

– алкоголь ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун корхоналар ўртасида истеъмолэтил спиртини белгиланган тартибда тақсимлаш;

 

– давлат стандартлари ва қонун ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилган ҳолда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда техник ва технологик нормаларга мувофиқлигини назорат қилиш;

 

– истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг сақланиш сифати ва айланмасини, шу жумладан, истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўлланадиган хомашё ва ёрдамчи материаллар сифатини назорат қилиш;

 

– истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ҳамда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан лицензион талабларга амал қилинишини назорат қилиш;

 

– истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва улар айланмасининг ҳақиқий ҳажмларини мониторинг қилиш, шунингдек, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари учун янги намунадаги акциз маркаларини ишлаб чиқишда қатнашиш;

 

– истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ҳамда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ туширилишини таъминлаш бўйича давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

 

– узум, мева ва резаворлардан тайёрланган алкоголь маҳсулотлари сифатини аниқлаш юзасидан Агентлик билан ҳамкорлик қилиш.

 

 «Зомин узумчилик ўқув маркази» МЧЖ ва «Марказий синов лабораторияси» МЧЖ тегишинча «Узумчилик ўқув маркази» ДУКга ва «Энология лабораторияси» ДУКга айлантирилиб, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳузурида фаолият юритади.

 

«Ўзшаробсаноат» АЖнинг бошқарув органлари йиғилишларида жамиятнинг ташкилотлар устав капиталларидаги улушини Давлат активларини бошқариш агентлигига бериш билан жамиятни тугатиш масаласини кўриб чиқиш илгари сурилади. 

 

Олег Гаевой.