Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

«Ўзвиносаноат-холдинг» кенгайтирилмоқда

25.08.2017

 

Президентнинг 23.08.2017 йилдаги ПҚ-3239-сон «Ўзвиносаноат-холдинг» акциядорлик жамияти фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Ҳужжат давлат раҳбарининг сайтида жойлаштирилган.

 

Қарорга кўра, «Ўзспиртсаноат» АК «Ўзвиносаноат-холдинг»га бирлаштирилмоқда. Ҳужжат билан «Ўзвиносаноат-холдинг» АЖнинг ташкилий тузилмаси ва ижро этувчи аппаратининг тузилмаси маъқулланди.

 

Шунингдек, компаниянинг асосий вазифалари белгиланди:

  • ташқи ва ички бозорнинг маркетинг тадқиқотларини тизимли асосда ўтказиш, акциядорлик жамияти таркибига кирадиган ташкилотларга ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда рақобатбардош маҳсулотларнинг янги турларини ўзлаштириш, уларни ташқи бозорга  олиб чиқиш бўйича кўмак кўрсатиш;
  • хом ашё базасини ривожлантириш, этил спирти, алкоголь, ликёр-ароқ ва виночилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши бўйича ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • тармоқ ташкилотларини модернизация қилиш ва қайта жиҳозлашда ягона техник ва технологик сиёсат олиб бориш;
  • янги юқори технологик ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилишга қаратилган инвестиция сиёсатини ўтказиш, тармоққа хорижий,  биринчи навбатда тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб этиш;
  • тармоқ ташкилотлари томонидан давлат стандартлари талабларига мувофиқ озиқ-овқат этил спирти, ликёр-ароқ ва виночилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида белгиланган технологик шартлар ва сифат мезонларига амал қилиниши устидан назоратни таъминлаш;
  • ушбу соҳада хом ашёлни қайта ишлаш, тайёрлаш ва сақлаш бўйича ишлаб чиқариш ва бошқа инфратузилмани такомиллаштириш;
  • озиқ-овқат этил спирти, ликёр-ароқ ва виночилик маҳсулотларининг ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва сотилишига йўл қўймаслик устидан назорат қилиш;
  • етакчи илмий-техника институтлари, ишлаб чиқарувчилар билан замонавий агротехнологиялар, агротехника, селекция ютуқларини узумчилик соҳасига кенг жорий этиш ва техник жиҳатдан модернизация қилиш мақсадида ҳамкорлик қилиш, саноат узумчилигини ривожлантириш бўйича тармоқ ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • тармоқ ташкилотлари учун муҳандис-техник ва ишчи кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни таъминлаш.

 

Бундан ташқари, 2017-2021 йилларда саноат узумчилигини ва виночилигини ривожлантириш чора-тадбилари дастури қабул қилинди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.



Олег Заманов,

экспертимиз. 

 

Курс валют

2018-07-17
  • USD:7787.81 (--25.61) сум
  • EUR:9100.06 (--76.80) сум
  • RUB:124.54 (+0.35) сум