Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилмоқда

25.12.2023

Читать на русском языке

Марказий банк бошқарувининг қарори билан Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилмоқда (18.12.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3281-3)

 

Хусусан, ички валюта операцияларига қимматли қоғозлар бозорининг уюшган савдоларида норезидентлар томонидан, шу жумладан биржа брокерлари ва инвестиция воситачилари орқали акциялар ва облигацияларни (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг облигациялари бундан мустасно) сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ ўтказмалар кириши белгиланмоқда.

 

Махсус валюта ҳисобварағига мижоз томонидан сотиб олинган, шунингдек, ушбу ҳисобварақдан илгари чиқарилиб, фойдаланилмаган ёки бошқа сабабларга кўра қайтарилган чет эл валютаси ҳам кирим қилинади.

 

Махсус валюта ҳисобварағидан илгари чиқарилган ва фойдаланилмаган, шунингдек бошқа сабабларга кўра қайтарилган чет эл валютаси ҳам 3 банк иш куни мобайнида тижорат банкларига қайта сотилиши ёки буюртмада кўрсатилган мақсадлар учун такроран ўтказиб берилиши лозимлиги ҳақидаги норма бекор қилинмоқда.

 

Шу билан бирга, банк мижози томонидан сотиб олинган (шу жумладан фойдаланилмаган ёки қайтарилган) валюта маблағлари мижознинг махсус валюта ҳисобварағига киритилган вақтдан эътиборан етти банк иш куни мобайнида фойдаланилиши ёки ушбу муддат тугагандан кейинги банк иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда тижорат банкига қайта сотилиши шарт.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.12.2023 йилдан кучга кирди.


 Собир Нурбердиев