Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Ватандошларимизнинг хориждаги муаммоларини ҳал қилиш билан ишчи гуруҳ шуғулланади

15.09.2017

Президентнинг 12.09.2017 йилдаги Ф–5055-сон фармойиши билан «Ташқи ишлар вазирлигининг ватандошлар билан тўғридан-тўғри мулоқоти» якунларини рўёбга чиқариш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳ ташкил этилди. Ҳужжат давлат раҳбарининг сайтида жойлаштирилган.

 

«Ташқи ишлар вазирлигининг ватандошлар билан тўғридан-тўғри мулоқоти» жорий йилнинг 5 июль куни Ўзбекистоннинг барча хорижий муассасалари ва ТИВнинг ҳудудий ваколатхоналари раҳбарларининг видеоконференцияси форматида ўтказилди.

 

Тадбир ватандошларимиз ўртасида катта қизиқиш уйғотди: дипломатлар ўнлаб мурожаатларни қабул қилишди. Ўртага ташланган масалаларнинг аксариятини ташқи сиёсий идоранинг ваколати доирасида ҳал этилиши мумкин эмаслиги аён бўлди.

 

Масалан, Ватанга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштириш, эски намунадаги ёки муддати ўтган паспортларни янгиларига, биометрик паспортларга алмаштириш, фуқароликдан чиқиш, хориждаги фуқаролар томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олиш  ва бошқалар идоралараро ҳамкорликни назарда тутади.

 

Шу муносабат билан доимий фаолият юритувчи «Ташқи ишлар вазирлигининг ватандошлар билан тўғридан-тўғри мулоқоти» якунларини рўёбга чиқариш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳ тузилди.

 

Унинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • фуқароларнинг консуллик-ҳуқуқий ёрдамдан фойдаланиш имкониятини соддалаштириш ва осонлаштириш бўйича амалий ечимларни излаш, фуқаролар орасида давлат бошқаруви органлари ишидан норозиликнинг ўсишига кўмак берадиган омилларга барҳам бериш;
  • мурожаатларни кўриб чиқиш вақтида аниқланган, энг аввало, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг бузилиши сабаблари ва шартларини бартараф этишга қаратилган ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва миллий қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • ТИВ ва унинг хорижий муассасаларига келиб тушаётган ва тегишлигига кўра давлат органларига йўналтирилаётган мурожаатларга ишлов берилиши, кўриб чиқилиши ва қарорлар қабул қилиниши устидан тизимли мониторинг ва назоратни амалга ошириш;
  • хориждаги консуллик муассасалари фаолиятига интерактив давлат хизматлари қўлланилишини кенгайтириш йўли билан фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш жараёнига замонавий АКТларни кенг жорий этиш.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   



 Олег Заманов, 

 экспертимиз.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах