Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак оформлять перемещение маркированного товара внутри организации Какой ИКПУ предприятию общепита применить к сету Прозрачное строительство: новые нормы для контроля строительства и реконструкции в рамках госпрограмм Как зарегистрировать товарный знак Как зарегистрировать товарный знак

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дирекция тарихий объектларни реконструкция қилиш билан шуғулланади

23.06.2017

 

Вазирлар Маҳкамаси  15.06.2017 йилдаги 376-сон “Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш соҳасидаги ишларни ташкил этишни тартибга солиш ва назорат қилишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекцияси ташкил этилмоқда.

 

Дирекциянинг вазифалари:

 

  • Президент ва Ҳукуматнинг алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш масалалари бўйича қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

 

  • алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича лойиҳаларнинг буюртмачиси функцияларини бажариш ва уларнинг амалга оширилиши сифатини назорат қилиш, шунингдек уларни ўз вақтида ишга тушириш;

 

  • алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун халқаро грантларни, техник кўмаклашиш маблағларини, хайрия эҳсонларини, имтиёзли кредитларни, шу жумладан хорижий имтиёзли кредитларни ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаларни жалб этиш;

 

  • алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларини лойиҳалаштиришда лойиҳалаш ташкилотлари томонидан энергия ва ресурсларни тежайдиган замонавий технологиялар жорий этилишини таъминлаш, шунингдек юқори технологик материаллар ва буюмлардан самарали фойдаланилишини назорат қилиш.

 

Ҳужжат билан Дирекциянинг тузилмаси ва устави ҳам тасдиқланди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.