Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Ветеринар ва чорвачини қаерда ўқитадилар

08.10.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 3.10.2019 йилдаги 840-сон қарори билан Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиали фаолияти тартибга солинди.

 

Эслатиб ўтамиз, филиал Президентнинг 28.03.2019 йилдаги ПҚ-4254-сон қарори билан ташкил этилган.

 

Бу ерда ветеринария ва чорвачилик соҳаси мутахассисларини тайёрлайдилар, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш курсларини ташкил этадилар, шунингдек  амалий ва инновацион изланишлар билан шуғулланадилар. Филиалга талабаларни қабул қилиш 2020/2021 ўқув йилидан қуйидаги бакалавриат йўналишларига амалга оширилади:

  • зооинженерия;
  • ветеринария медицинаси;
  • ветеринария - санитария экспертизаси;
  • ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари.

 

Қабул квотасини ҳар йили тасдиқланадиган олий таълим муассасаларига қабул параметрларидан келиб чиқиб белгилайдилар.

 

ОТМга Учтепа тумани, Ўрикзор даҳаси, Ҳалқа йўли кўчаси 9-уй манзилида жойлашган Тошкент иқтисодиёт ва сервис коллежининг биноси, мавжуд 200 ўринли ётоқхонаси билан биргаликда берилади. Коллеж ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар филиал биноларида қоладилар. Бундан ташқари, коллеж лаборатория биносининг бир қисмини  Тошкент Асаларичилар уюшмасига тақдим этадилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.10.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах