Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как бизнесу получить право на оказание услуг по хранению задержанных авто Осторожно, должники: как Таможенный комитет защищает экспортеров Кто попал под пристальное внимание Нацкомстата по итогам III квартала 2026 года Кто попал под пристальное внимание Нацкомстата по итогам III квартала 2026 года

Вояга етмаганларга давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилди

15.07.2026

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2026 йилдаги 380-сон қарори билан вояга етмаганларга айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди.

 

Жумладан:

• вояга етмаган шахс тўлиқ муомалага лаёқатли (эмансипация қилинган) деб топилганда;

• вояга етмаган шахс чет давлатга доимий ёки вақтинча яшаш учун кетганлиги муносабати билан таълим муассасаси ўқувчилари сафидан чиқарилганда.

 

Фуқаролик кодексига кўра, 16 ёшга тўлган вояга етмаган шахс ўз ота-онаси, тутинган ота-онаси ёки васийсининг розилиги билан меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ёки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлса, тўлиқ муомалага лаёқатли деб топилиши мумкин.

 

Ушбу хизматлар ЯИДХП, давлат хизматлари марказлари ёки "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларига мурожаат қилинганда кўрсатилади, хизмат учун тўлов ундирилмайди. Давлат хизматини кўрсатиш учун зарур бўлган маълумотлар рақамли ҳукуматнинг идоралараро платформасининг тегишли ахборот тизимлари орқали олиниши лозим.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.07.2026 йилдан кучга кирди.

 

                                                    Лола Абдуазимова