Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПредприятие перешло на НДС, что делать с договорами, которые заключены ранее Какие налоговые последствия возникают при выбытии учредителя ОООКак определять доходы от выбытия основных средств и иного имущества Как строительным организациям определять доход от реализации при расчете налога с оборота

“Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари” тўлов тизими ташкил этилди

27.12.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.2021 йилдаги “Трансчегаравий пул ўтказмаларини таъминлаш бўйича тўлов тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 771-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор билан қуйидагилар белгиланди:

  • “Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари” тўлов тизими унинг оператори сифатида иштирок этувчи Ўзмиллийбанк процессинг маркази негизида ташкил этилди;
  • жисмоний шахслар ўртасидаги трансчегаравий ўтказмалар хорижий давлатлар ҳудудидан Ўзбекистон Республикасига ўзаро манфаатли тарифлар бўйича Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларнинг хоҳишига кўра ихтиёрий танлаш асосида бошқа тўлов тизимлари билан бир қаторда “Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари” тўлов тизими орқали амалга оширилади;
  • “Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари” тўлов тизими орқали амалга оширилган трансчегаравий ўтказмалар бўйича Ўзмиллийбанк ҳисоб-китоб банки функциясини бажаради;
  • “Азия — Инвест Банк” АЖ (Москва шаҳри) “Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари” тўлов тизими орқали амалга оширилган трансчегаравий ўтказмалар бўйича Россия Федерацияси ҳудудидаги ҳисоб-китоб банкларидан бири ҳисобланади.

 

Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларига трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича банк хизматларини кўрсатишда бошқа тўлов тизимлари билан бир қаторда “Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари” тўлов тизимидан фойдаланиш тавсия этилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.12.2021 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


kadrovik.uz

Курс валют

2022-08-17
  • USD:10970.01 (+0.00) сум
  • EUR:11117.01 (+0.00) сум
  • RUB:178.88 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах