Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Платность счета-фактуры – это новый налог? - читать на buxgalter.uzКак подготовиться к проведению инвентаризации по всем правилам - читать на buxgalter.uzПошаговая инструкция: как провести инвентаризацию - читать на buxgalter.uzГНК аннулировал свидетельство плательщика НДС. Законно ли это? - читать на buxgalter.uzПошаговая инструкция: как установить онлайн-кассу и с ней работать- читать на buxgalter.uzПрезидент распорядился сократить бюрократические препоны - читать на buxgalter.uzКак вернуть НДС, уплаченный за квартиру в новостройке - читать на buxgalter.uz
  • www.norma.uz
  • Қонунчиликда янги
  • ЯИДХПда қандай давлат хизматларини жорий этишни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳал қилади

ЯИДХПда қандай давлат хизматларини жорий этишни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳал қилади

04.10.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 15.09.2017 йилдаги 728-сон «Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кейинчалик ЯИДХПда жорий этиш мақсадида давлат хизматларига бўлган талабни баҳолаш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди. Талабни баҳолаш мезонлари вазирлик томонидан 2 ой муддатда тасдиқланади. Мавжуд электрон давлат хизматлари босқичма-босқич сайтнинг янги версиясига ўтказилади.

 

«Ўзинфоком» маркази – порталда электрон давлат хизматларини жорий этиш ва техник қўллаб-қувватлаш бўйича Ягона интегратор ҳисобланади. Унинг зиммасига қўшимча вазифалар юкланди:

  • ЯИДХПни техник қўллаб-қувватлашни таъминлаш;
  • ЯИДХП орқали электрон давлат хизматлари кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш;
  • электрон давлат хизматларини жорий қилишда давлат органларига методологик ва техник ёрдам кўрсатиш;
  • ЯИДХПнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш;
  • ЯИДХП фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш, кўрсатиладиган электрон давлат хизматларининг рўйхатини кенгайтириш ва сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш.

 

Давлат органларига электрон давлат хизматларини кўрсатиш учун ваколатли бўлган ходимларни аниқлаш ва уларни тизимда (id.gov.uz) рўйхатдан ўтказиш учун бир ҳафта муддат берилди.

 

Ҳужжат 2017 йил 25 сентябрда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Олег Заманов,

экспертимиз.