Вазирлар Маҳкамасининг 29.04.2026 йилдаги 211-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ҳамда янгилаб бориш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низом қуйидагиларни белгилайди:
• ЯИДХПда тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ва уни янгилаш тартиби;
• Ягона реестрни шакллантириш ва янгилашда Ягона реестр оператори ва давлат органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
Ягона реестр оператори – Иқтисодиёт ва молия вазирлиги. Реестр давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда шакллантирилади ва янгиланади.
2026 йил 1 сентябрга қадар "subsidiya.mf.uz" платформасидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган реестр ЯИДХПга интеграция қилинади.
Электрон маълумотлар базасида давлат томонидан хўжалик юритувчи субъектларга тақдим этилаётган мавжуд имтиёз ва преференциялар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.04.2026 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова





