Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
4 дела для главбуха при «зомбиапокалипсисе» - читать на buxgalter.uz Как получить отсрочку (рассрочку) по ресурсным налогам – читать на buxgalter.uzКак уволить работника в период карантина – читать на buxgalter.uzНе позднее 2 апреля сдайте «статистику»! – читать на buxgalter.uzКогда закончится карантин? – читать на buxgalter.uzКак получить разрешительный стикер – читать на buxgalter.uz Как отчитаться по коммунальным услугам – читать на buxgalter.uz

Якка тартибдаги тадбиркор пластик картаси универсал бўлди

25.04.2017

 

Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 1850-2, 2017 йил 19 апрель) билан Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

 

Белгиланишича, якка тартибдаги тадбиркор банк карталаридан ишлаб чиқариш, савдо, хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш билан боғлиқ бўлган, шунингдек бошқа ҳар қандай харажатлар учун тўловларни амалга ошириши мумкин.

 

Илгари тўловларни якка тартибдаги тадбиркорлик билан боғлиқ бўлган фақат қуйидаги харажатлар учун амалга оширишга йўл қўйиларди:

 

  • хом ашё ва материаллар, ярим фабрикатлар, фурнитура, асбоб-ускуналар сотиб олиш;
  • коммунал тўловлар;
  • ижара тўловлари;
  • солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар;
  • аҳолига нақд пулга сотиш мақсадида харид қилинган товарлар (чакана савдо билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан);
  • жорий фаолияти билан боғлиқ бошқа харажатлар.

 

Шу муносабат билан эндиликда тўловларни амалга оширишда сотувчи ва банк картасининг эгаси (якка тартибдаги тадбиркор) ўртасида тегишли шартнома тузилган бўлиши шарт эмас. Бунда тўловни терминал орқали қабул қилган хизматчининг имзоси ва «тўланди» муҳри қўйилган счётлар, квитанциялар ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳужжатларнинг мавжудлиги етарлидир.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 24 апрелда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.