Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Якка тартибдаги тадбиркорлар валюта сотишдан озод қилинди

02.05.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлар экспортини кенгайтиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

 

Ҳужжатга кўра якка тартибдаги тадбиркорлар валюта тушумини мажбурий сотишдан озод қилинди.

 

Бу муҳим! Имтиёз қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ёввойи ўсимликлар, мис ва ундан ишланган буюмлар ҳамда табиий газ (шунингдек, транзит)  экспортчилари бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга татбиқ этилмайди.

 

Бундан ташқари, чиқарилиши учун сертификат талаб этилмайдиган сўнгги 50 йил ичида яратилган халқ бадиий ҳунармандчилиги ва безакли амалий санъати буюмлари рўйхатига аниқлик киритилди.

 

Ҳужжатларни бадиий экспертизадан ўтказиш ва расмийлаштиришда консультациялар қиймати ЭКИҲнинг 2%игача пасайтирилди (илгари – 5%). Ҳунармандчилик билан шуғулланаётган якка тартибдаги тадбиркорлар учун эса ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлари бўлмиш безакли амалий санъат буюмларини бадиий экспертизадан ўтказиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш учун махсус йиғим миқдори энди ЭКИҲнинг 10%ини ташкил этади. Илгари у ЭКИҲнинг 75%игача бўлиши мумкин эди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  



Самир Латипов.

 

Курс валют

2018-07-17
  • USD:7787.81 (--25.61) сум
  • EUR:9100.06 (--76.80) сум
  • RUB:124.54 (+0.35) сум