Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие налоговые льготы и меры господдержки приняты для электротехнической отрасли Как определять невычитаемые расходы Как уплачивать туристский (гостиничный) сбор Как уплачивать туристский (гостиничный) сбор

ЯММТ иш берувчилар учун тижорий хизматларни ишга туширмоқда

05.12.2025

Читать на русском языке

Иш берувчиларга тижорий электрон хизматлар кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди Вазирлар Маҳкамасининг 03.12.2025 йилдаги 763-сон қарори билан "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали иш берувчиларга тижорий электрон хизматлар кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

Регламентга кўра, талабгорлар ихтиёрий равишда Ягона миллий меҳнат тизими (ЯММТ) орқали кўрсатиладиган тижорий электрон хизматлардан фойдаланишлари мумкин.

 

Бунда иш берувчиларнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ЯММТда бепул мустақил шакллантириш ҳуқуқи чекланмайди.

 

ЯММТ дирекцияси (ваколатли орган) томонидан ариза берувчиларга қуйидаги тижорий электрон хизматлар кўрсатилади:

  • ходимлар билан меҳнат шартномаларини тузиш, бекор қилиш, уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги маълумотларни ЯММТга киритиш;
  • меҳнат дафтарчасидаги аввалги иш жойлари тўғрисидаги ёзувларни ЯММТга киритиш йўли билан ходимларнинг электрон меҳнат дафтарчасини шакллантириш;
  • ЯММТда ташкилот тузилмасини шакллантириш.

 

Тижорий электрон хизматлардан фойдаланиш учун ариза берувчи белгиланган тартибда ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ва сўровномани тўлдиради.

 

Ваколатли орган сўровномани 3 иш куни ичида кўриб чиқади, ЯММТда меҳнат фаолияти тўғрисидаги электрон маълумотлар шакллантирилади, QR-код қўйилган маълумотнома расмийлаштирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.12.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова