Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Янги агентлик виночиликни ривожлантиради ҳамда алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солади

24.07.2020

Читать на русском языке

Президентнинг 23.07.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Қарор билан Агентлик бошқарув ходимларининг чекланган сони 67 нафардан иборат тузилмаси тасдиқланди.

 

Белгиланишича:

  • Агентлик Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
  • Агентлик республика давлат бошқаруви органи ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Давлат бюджети ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
  • Агентлик директори Бош вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
  • Агентлик директорининг ўринбосарлари Агентлик директорининг тақдимномасига биноан Бош вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
  • Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

 

Ҳужжат билан истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини реализация қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек ноқонуний маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва айланмасини назорат қилишни кучайтириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

 

Шунингдек қарор билан:

  • Виночиликни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) маблағларини шакллантириш манбалари;
  • Жамғарма маблағларини сарфлашнинг асосий йўналишлари тасдиқланди.

 

Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда:

  • Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомни;
  • Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш топширилди.

 

Белгиланишича:

  • истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятига лицензия бериш;
  • лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш;
  • лицензияни бекор қилиш ёки қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар –

 

Вазирлар Маҳкамасининг истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси томонидан қабул қилинади.

 

Шунингдек ҳужжат билан:

  • 2020–2024 йилларда саноатбоп токзорлар барпо этиш ва қайта ишлаш учун хом ашё етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари;
  • 2020–2024 йилларда токзорларда ресурс тежамкор, замонавий агротехнологиялар жорий этиш ва сув ресурслари билан таъминлаш прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди.

 

Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда тармоқ корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантиришга қаратилган истиқболли инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати ҳамда тармоқ корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш графигини тасдиқлаш топширилди.

 

Ҳужжат билан Агентликка 2021 йил 1 январга қадар амалга ошириш юклатилган вазифалар белгиланди.

 

“Ўзстандарт” агентлигига Агентлик билан биргаликда қуйидагилар топширилди:

  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда 1.09.2020  йилга қадар техник этил спиртини ишлаб чиқариш ягона давлат стандартини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  • 2021 йил 1 июлга қадар Агентлик ҳузуридаги “Энология лабораторияси” ДУКни халқаро стандартларга мувофиқ аккредитациядан ўтказишни ташкил этиш.

 

Баҳодир Қаюмов.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах