Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как перейти на налог с оборота, если отказались от торговой деятельности Как учесть автомобиль с «красивым» номером (пошаговая инструкция) Ходатайство об увеличении срока предоставления документов

Янги агентликнинг тузилмаси тасдиқланди

26.03.2021

Читать на русском языке

Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда – Агентлик) ташкилий тузилмаси;
  • Агентлик марказий аппаратининг тузилмаси;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаларининг намунавий тузилмаси;
  • туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимларининг намунавий тузилмаси;
  • Агентлик тизимидаги ташкилотлар рўйхати.

 

Агентлик бошқарув ходимларининг чекланган сони 356 нафар, шу жумладан марказий аппаратида 39 нафар этиб белгиланди.

 

Агентлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг шартномалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

 

Қуйидагилар Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:

  • Давлат бюджети маблағлари;
  • халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Агентлик марказий аппарати фаолияти республика бюджети маблағлари ҳисобидан, Агентлик ҳудудий бўлинмалари фаолияти маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 12-уй манзилидаги бино ва иншоотларининг А-блоки Агентликка оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади.

 

Ҳужжат 26.03.2021 йилда «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.

 

Эльмира Сиразиева.